Шавкат Мирзиёев расмий кутиб олиш маросими учун Жанубий Корея президенти қароргоҳига етиб келди
Корея Республикаси Президентининг «Чонг Ва Дэ» қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш тантанали маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон раҳбари ва унинг рафиқасини Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён ва унинг рафиқаси кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига Фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Корея Республикаси давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари Фахрий қоровул сафини айланиб ўтиб, аъзоларни қутладилар […]

Шавкат Мирзиёев расмий кутиб олиш маросими учун Жанубий Корея президенти қароргоҳига етиб келди
Корея Республикаси Президентининг «Чонг Ва Дэ» қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш тантанали маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон раҳбарини рафиқаси билан бирга Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён рафиқаси билан кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига Фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Корея Республикаси давлат мадҳиялари янгради.
Давлат раҳбарлари Фахрий қоровул сафини айланиб ўтиб, икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар. Сўнгра Шавкат Мирзиёев «Чонг Ва Дэ» қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қолдирди.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг, президентлар олий даражадаги музокараларни бошлашди, уларнинг давомида томонлар Ўзбекистон-Корея стратегик шериклигини янада ривожлантиришни муҳокама қиладилар.

