Маҳаллий

Ўзбекистон учун келажакда истиқболли меҳнат бозори маълум қилинди

Марказий банк Ўзбекистон учун келажакда истиқболли меҳнат бозорини ўз таҳлилий шарҳида эълон қилди.

Қайд этилишича, 2030-йилга бориб Европа мамлакатларида аҳолининг қариши ва меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли улушининг камайиши меҳнат бозори учун асосий таркибий муаммолардан бирига айланиши кутилмоқда. Федерал бандлик агентлиги ҳузуридаги Меҳнат бозорини ўрганиш институти ва Европа комиссияси маълумотларига кўра, ушбу ҳудудда ищи кучи тақчиллиги 7,5 миллиондан 10,5 миллион кишигача баҳоланмоқда. Натижада, муҳандислик, юқори технологияли ишлаб чиқариш, инфратузилма қурилиши, транспорт ва логистика, аграр соҳа, тиббиёт, ахборот технологиялари, туризм ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида ищи кучига талабнинг ошиши кутилмоқда.

Масалан, Германияда ҳар йили камида 400 минг малакали мигрант кириб келмаса, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Нордик давлатлар экологик тоза технологиялар марказига айланмоқда, яшил металлургия, шамол энергетикаси, ахборот технологиялари соҳасида талаб ортиб боради.

**Тиббиёт ва ижтимоий таъминот соҳаси (2026—2030-йиллар)**

АҚШ, Европа давлатлари, хусусан Германия, Австрия ва Буюк Британия, шунингдек Осиёнинг Япония ва Корея каби мамлакатларида аҳолининг қариши натижасида тиббиёт, парваришлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаларида ищи кучига эҳтиёж энг юқори йўналишлардан бирига айланиши кутилмоқда.

Германия Хусусий тиббий суғурта илмий институти (ВИП) прогнозига кўра, 2030-йилга келиб Германияда парваришга муҳтож аҳоли сони 5,7 миллион нафарга етиши, бунинг натижасида соғлиқни сақлаш ва парваришлаш тизимида 500 минг нафаргача қўшимча ходимга, Буюк Британияда эса 90 минг нафарга яқин қўшимча парвариш ходимига эҳтиёж юзага келиши мумкин (Скиллс Энгланд ташкилоти).

Японияда парваришлаш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида 6-7 миллион нафар, Жанубий Кореяда эса кемасозлик, металлга ишлов бериш, электроника ва саноат тармоқларида 1,2-1,5 миллион нафар ищи кучи тақчиллиги юзага келиши прогноз қилинган.

Яқин истиқболда ушбу давлатларда катта ёшдаги аҳоли эҳтиёжларига йўналтирилган махсус тиббий хизматлар, жумладан гериатрия, уйда парваришлаш, шунингдек, махсус транспорт, робототехника ҳамда “ақлли уй” тизимларини бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш йўналишларида мутахассисларга талаб ортиб боради.

**“Яшил" энергетика ва экология (2026-2030-йиллар)**

Европа Иттифоқи давлатлари, хусусан Германия ва Дания, шунингдек Яқин Шарқ мамлакатларида 2030-йилгача қайта тикланувчи энергия манбаларини жадал ривожлантириш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши энергетика, муҳандислик, эксплуатация ва экологик хизматлар соҳаларида малакали кадрларга талабни сезиларли оширади.

Германияда қуёш панеллари ва шамол турбиналарини ўрнатиш, техник, моторист, механиклар, экология муҳандислари, электр ва автоном транспортни эксплуатация қилиш йўналишида 300 минг мутахассис етишмовчилиги прогноз қилинган.

**Форс ва Араб кўрфази давлатлари йўналиши**

Ушбу давлатларда “Висион 2030” каби миллий ривожланиш дастурлари доирасида иқтисодиётни нефтга қарамликдан босқичма-босқич диверсификация қилиш, туризм, қурилиш, транспорт, соғлиқни сақлаш ва хизматлар соҳаларини ривожлантириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Халқаро меҳнат ташкилотига кўра, ушбу жараёнлар натижасида Саудия Арабистонида 1,5 - 2 миллион нафар, Бирлашган Араб Амирликларида эса 1 миллион нафар қўшимча ищи кучига эҳтиёж шаклланиши мумкин.

Саудия Арабистонида йирик инфратузилма ва туризм лойиҳаларини амалга оширишда қурилиш ва техник мутахассисларга, соғлиқни сақлаш соҳасида ўрта бўғин тиббиёт ходимларига талаб ортиши, Бирлашган Араб Амирликларида эса меҳмонхона ва ресторан иши, туризм, сервис, авиация ва логистика соҳаларида малакали мутахассисларга эҳтиёж юқори бўлиб қолиши прогноз қилинмоқда.

Марказий банк Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига таяниб маълум қилишича, энг юқори ўртача иш ҳақи даражалари Европа (Люксембург, Белгия, Нидерландия, Швейцария ва бошқалар), Шимолий Америка (Канада ва АҚШ), шунингдек, Осиё давлатларида минимум иш ҳақлари бўйича юқори кўрсаткичлар Япония ва Жанубий Корея каби ривожланган мамлакатларда қайд этилган.

“Келгусида ташқи меҳнат миграциясини ташкилий асосда ривожлантиришда жаҳон меҳнат бозоридаги демографик ва таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, ищи кучига талаб юқори бўлиши кутилаётган янги географик ва касбий йўналишларни инобатга олиш мақсадга мувофиқ”, дейилади Марказий банк шарҳида.

Миграция агентлиги маълумотига кўра, 40 га яқин давлатда тахминан 1,4 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда. Ўзбекистон ҳозирги кунда халқаро меҳнат миграцияси глобал йўналишларига интеграциялашиб, меҳнат муҳожирлари анъанавий давлатлар (Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Туркия) билан бир қаторда Европа ва Осиё давлатларига йўналмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.