Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларида иккинчи ўринга кўтарилди
Японияда ўтаётган Айти–Нагоя–2026 В ёзги Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иккинчи кунни 33 та медал

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларида иккинчи поғонага кўтарилди
20-октябр куни Ўзбекистон вакиллари 11 та олтин, 11 та кумуш ва 11 та бронза, жами 33 та медални қўлга киритди. Ушбу натижа делегацияга умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаш имконини берди.
21-октябр кунининг биринчи ярмида ҳам спортчиларимиз муваффақиятли қатнашди. Хусусан, Маржона Пардабоева пара велошосседа, Довурхон Кароматов пара дзюдода, Бекзод Жамилов ва Рухшона Ўктамова пара пауерлифтингда олтин медалларга сазовор бўлди.
Кумуш медалларни Одина Ҳамдамова, Моҳигул Шаробидинова, Моҳинур Пармонова ва Робияхон Тошпўлатова қўлга киритди.
Жаҳонгир Халилов, Ботир Муҳаммедов, Темурбек Ғиёсов, Ҳабиба Жўраева ва Феруза Эргашева бронза медалларни қўлга киритди.
Шу тариқа, 21-октябр кунининг биринчи ярмида Ўзбекистон делегацияси 4 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза, жами 13 та медални ўз ҳисобига ёздириб олди.
Мусобақалар давом этмоқда.

