Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларидаги медаллари сонини 45 тага етказди
Японияда ўтаётган Айти–Нагоя–2026 В ёзги Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли иштирок этмоқда. Икки кун

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларидаги медаллар сонини 45 тага етказди
Мусобақанинг 19-октябр куни ўтказилган дастлабки беллашувларида Ўзбекистон вакиллари 6 та олтин, 10 та кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритган эди. Шу тариқа делегация умумжамоа ҳисобида Хитой ва Япониядан кейин учинчи ўринни эгаллади.
20-октябр куни ҳам спортчиларимиз медаллар жамғармасини тўлдиришда давом этди. Берилган натижаларга кўра, улар кун давомида 7 та олтин, 7 та кумуш ва 8 та бронза — жами 22 та медалга сазовор бўлди.
Олтин медалларни пара велотрекда Боймурод Явкочев, пара пауерлифтингда Ақидахон Ахтамова ва Муслима Нуриддинова, пара дзюдода Шоҳрух Мамедов, Муҳаммад Абдуқулов ва Кумушхон Ходжаева, пара сузишда Дмитрий Хорлин қўлга киритди.
Айниқса, Ақидахон Ахтамова 55 килограмм вазн тоифасида 128 килограмм оғирликни кўтариб, Пара Осиё ўйинлари рекордини янгилади.
Шунингдек, Асила Мирзаёрова, Насиба Тошпўлатова, Ёқутхон Холбекова, Азимбек Абдуллаев, Ёрқинбек Одилов, Турғун Абдиев ва Егор Болотов кумуш медалга эга бўлди.
Ангелина Колесникова, Диёрбек Умаров, Содиқжон Мамадиев, Отабек Ирисбеков, Зухриддин Тоҳиров, Камолахон Расулова, Жавоҳир Алиқулов ва Дмитрий Хорлин бронза медални қўлга киритди.
Шу тариқа, 20-октябр куни қайд этилган натижалар қўшилгач, Ўзбекистон делегациясининг умумий медаллари сони 45 тага етди.

