Спорт

Ўзбекистонлик параспортчилар бир кунда 18 та медални қўлга киритди

Шундан 6 таси олтин, 8 таси кумуш ва 4 таси бронза медалидир

Ўзбекистонлик параспортчилар бир кунда 18 та медални қўлга киритди

Япониянинг Айти–Нагоя шаҳрида давом этаётган В ёзги Пара Осиё ўйинларининг 19-октябр кунги баҳсларида Ўзбекистон делегацияси 18 та медалга эга бўлди. Уларнинг 6 таси олтин, 8 таси кумуш ва 4 таси бронза медалидир.

Куннинг илк олтин медалини пара велотрек бўйича Бобур Тоштемиров қўлга киритди. У 3 километрга якка тартибда таъқиб қилиш пойгасида 3:41,263 натижа қайд этиб, Пара Осиё ўйинлари рекордини янгилади. Бу Ўзбекистон тарихида пара велоспорт бўйича ушбу мусобақада қўлга киритилган биринчи олтин медал бўлди.

Шунингдек, пара сузишда Лолахон Қодирова ва Егор Болотов, пара енгил атлетикада эса Ҳусниддин Норбеков, Маҳлиё Акрамова ҳамда Қудратилло Маъруфхўжаев олтин медалга сазовор бўлди. Қодирова Осиё рекордини, Акрамова ва Маъруфхўжаев эса Пара Осиё ўйинлари рекордларини янгилади.

Кумуш медаллар Улжон Амриева, Кемран Нуриллаев, Фаёзбек Валижонов, Умида Мамаражабова, Омадбек Ҳасанов, Мубинабону Халилова, Тўлиббой Йўлдошев ва Дмитрий Хорлин томонидан қўлга киритилди.

Бронза медаллари эса Бону Бабаева, Фотима Тоирова, Иброҳимжон Акбаров, Қизлархон Исомиддинова ва Муслима Одилова ҳиссасига тўғри келди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.