Олий маълумотли ҳамшира ва тиббиёт оғаларига устама тўланади
“Олий ҳамширалик иши” бакалавриат таълим йўналиши “Олий тиббий ҳамроҳлик иши” йўналишига ўзгартирилиб, битирувчи аёлларга “ҳамшира”, эркакларга эса “тиббиёт оғаси” квалификацияси берилади.

Олий маълумотли ҳамшира ва тиббиёт оғаларига устама берилади
2027/2028-ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат тиббиёт университети таркибидаги Ҳамширалар академияси негизида АҚШнинг Пенсилвания университети билан ҳамкорликда Илғор тиббий ҳамроҳлик мактаби йўлга қўйилади.
“Олий ҳамширалик иши” бакалавриат таълим йўналиши “Олий тиббий ҳамроҳлик иши” йўналишига алмаштирилиб, битирувчи аёлларга “ҳамшира”, эркакларга эса “тиббиёт оғаси” квалификацияси берилади.
Бакалавриатга қабул ҳар йили камида 20 фоизга кўпайтириб борилади, таълим эса етакчи хорижий ОТМлари билан қўшма дастурлар асосида, уларнинг ўқув дастурларининг камида 70 фоизини ўзлаштирган ҳолда ташкил этилади.
Бакалавриатни тугатган ҳамшира ва тиббиёт оғаларига ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари, магистратурани тамомлаганларга эса 2 баравари миқдорида устама тўланади.

