Оилавий шифокорлик – бир бутун тизим сифатида: САУ бирламчи бўғин шифокорларини тайёрлаш учун янги турдаги резидентурани йўлга қўймоқда
Сентрал Асиан Университй (САУ) АКФА Медлине Университй Ҳоспитал ва Сосиал бй АКФА билан ҳамкорликда оилавий шифокорлик бўйича икки йиллик резидентура дастурига қабул очди. Дастур тиббиёт олийгоҳи битирувчисини икки йил ичида ўз беморлар панелига эга амалиётчи оилавий шифокор даражасига олиб чиқади.

**САУ Бирламчи Бўғин Шифокорларини Тайёрлаш Учун Янги Турдаги Резидентурани Йўлга Қўймоқда: Оилавий Шифокорлик – Бир Бутун Тизим Сифатида**
Қон босими кўтарилганда, ҳарорат ошганда ёки бел оғриганда, одамлар биринчи навбатда оилавий шифокорга мурожаат қилишади. У соғлиқни сақлаш тизимидаги барча мурожаатларнинг 80% гача қисмини қабул қилади. Кардиологга мурожаат қилиш керакми ёки турмуш тарзини тўғрилашнинг ўзи кифоями – буни айнан оилавий шифокор ҳал қилади. У йиллар давомида беморнинг тиббий картасини юритади, оила тарихини билади ва сурункали касалликларни ёдда тутади.
Ҳозирги кунда оилавий тиббиёт Ўзбекистоннинг дипломдан кейинги таълим тизимида ривожланаётган мутахассислик ҳисобланади. Эндиликда оилавий шифокор бўлишни истаган битирувчи биринчи ойданоқ клиник интеграция, халқаро ўқув режаси ва дастур якунида аниқ иш ўрнини ўзида жамлаган дастурни танлаши мумкин. САУ резидентураси айнан шу модел асосида қурилган.
Сентрал Асиан Университй оилавий шифокорлик бўйича резидентура дастури директори, доктор Асмик Костюнина, МД, МПҲ, шундай дейди: «Оилавий шифокорлик – бошқа мутахассисликларнинг соддалаштирилган кўриниши эмас. Бу ўз мантиғи, тафаккури ва стандартларига эга бўлган алоҳида клиник йўналишдир. Биз бу дастурни нолдан, ўқитиш учун қулай бўлган нарсалардан келиб чиқиб эмас, балки резидентурани тамомлаганидан икки йил ўтиб оилавий шифокор қандай бўлиши керак, деган тасаввурдан келиб чиқиб яратдик».
Дастур икки йилга мўлжалланган бўлиб, унинг 79% ҳақиқий беморлар билан ишлашга ажратилган. У АҚШ, Европа давлатлари ва Буюк Британияда оилавий шифокорларни тайёрлаш бўйича илғор тажрибаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартларига тўлиқ мос келади.
**Биринчи ўқув йили** фундаментал назарий тайёргарлик, замонавий симуляция марказидаги машғулотлар ҳамда шошилинч тиббий ёрдам, акушерлик ва гинекология, юқумли касалликлар ва педиатрия каби асосий йўналишлар бўйича клиник ротацияларни ўз ичига олади. Бундай ёндашув мустаҳкам билим пойдеворини шакллантириш, амалий кўникмаларни ривожлантириш ва тажрибали устозлар раҳбарлигида клиник тажриба орттириш имконини беради.
**Ўқишнинг иккинчи йили** чуқурлаштирилган клиник тайёргарликка бағишланади. Резидентлар ички касалликлар, неврология, хирургия, дерматовенерология, офталмология ва жамоат саломатлиги бўйича клиник ротацияларни давом эттириб, тажрибали шифокорлар устозлигида беморларни тўлақонли мустақил амбулатор қабул қилишни бошлайди. Дастур якуний аттестация билан тугалланади.
Таълим икки тилда олиб борилади: назария – инглиз тилида, клиник амалиёт – ўзбек тилида. Инглиз тилини билишнинг талаб этиладиган энг кам даражаси – Б1, у суҳбат давомида текширилади.
Доктор Асмик Костюнина таъкидлайди: «Биз резидентнинг илк олти ой маърузаларда ўтиришидан иборат моделдан онгли равишда воз кечдик. Кузатувчилик ёки ассистентлик эмас, балки устоз назорати остида бевосита беморлар билан ишлаш. Бир устозга тўрттадан кўп бўлмаган резидент бириктирилади – бу дастурнинг асосий шартидир».
Резидентлар ўқув симуляторларида эмас, балки фаолият юритаётган шифохона ва поликлиникаларда – ҳақиқий беморлар ва ҳақиқий тиббий ёзувлар билан ишлайдилар.
Дастур директори – доктор Асмик Костюнина, шифокор-неонатолог ва педиатр, САУ Тиббиёт мактаби декани ўринбосари, ЮНИСеФда халқаро иш тажрибасига эга жамоат саломатлиги магистри.
Халқаро факултет таркибига парвариш давомийлиги (сонтинуитй оф саре) моделига ихтисослашган Андре Ҳансесетре (умумий хирургия, Норвегия) киради. Жамоат саломатлиги бўйича модулларни жамоат саломатлиги магистри доктор Дониёр Каримов олиб боради.
Академик жамоа таркибида, шунингдек, МББС, ПГДФМ, амалиётчи оилавий шифокор ва Тошкентдаги «Греен Лукас» клиникаси директори Виктор Ким ҳам бор. 2025-йилда у Лома Линда Университй (АҚШ), Чристиан Медисал Соллеге Веллоре (Ҳиндистон) ва ИСМДА ҳамкорлигида амалга оширилган «Оилавий шифокорлик бўйича аспирантура дипломи» (Пост Градуате Диплома ин Фамилй Медисине) дастурини тамомлаган.
**Дастурдан сўнг**
Битирувчилар «оилавий шифокор» малакасини олади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ мустақил тиббий фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлади. Дастур якунида мақсадли иш билан таъминлаш кўзда тутилган. Шунингдек, битирувчилар бошқа исталган клиник мутахассислик бўйича ўқишни давом эттиришлари мумкин.
Доктор Асмик Костюнина таъкидлайди: «Биз учун дастурнинг диплом билан якунланмаслиги муҳим. Биз шунчаки малакали шифокорни эмас, балки нима учун оилавий шифокорлик билан шуғулланаётганини тушунадиган ва ишлаш учун аниқ жойи бор шифокорни етиштирмоқдамиз. Бу – принсипиал фарқ».
**Қабул ва саралаш шартлари**
Дастурга «Даволаш иши», «Педиатрия», «Умумий тиббиёт» йўналишлари ёки тиббиёт соҳасидаги бошқа ҳар қандай бакалавриат йўналиши битирувчилари қабул қилинади. Энг кам ГПА – 2.7, интернатурани ўтаган бўлиш талаб этилмайди.
Саралаш уч босқичда ўтказилади: ҳужжатларни текшириш, ГМҚ/УАШ кириш тести (100 баллдан 40 балл) ва комиссия билан суҳбат (50 балл). Касбий сертификатлар, академик ютуқлар, волонтёрлик фаолияти ва илмий нашрлар учун 10 баллгача қўшимча балл берилади. Ҳал қилувчи омил – суҳбат.
Ўқиш нархи – йилига 60 000 000 сўм, тўловлар йилига тўрт марта амалга оширилади.
Квота – 80 ўрин. Ҳужжатлар қабули 2026-йил 25-августгача очиқ. Тест синови – 7 сентябр, суҳбатлар – 8–11 сентябр кунлари бўлиб ўтади. Ўқиш 2026-йил 5 октябрдан бошланади.
**Нима учун оилавий шифокорлик?**
Оилавий шифокор – беморнинг соғлиқни сақлаш тизими билан биринчи алоқа нуқтаси. Кучли бирламчи бўғин стационарларга тушадиган юкламани қисқартиради, кечки ташхислар сонини камайтиради ва бутун тизим учун даволаниш харажатларини пасайтиради. Бу дарсликдаги тезис эмас, балки Буюк Британия, Нидерландия ва Германия соғлиқни сақлаш тизимларида қайд этилган самара бўлиб, САУ ўқув дастури қисман айнан уларнинг стандартларига асосланган.
Ўзбекистонда малакали оилавий шифокорларга эҳтиёж барқарор. Шу билан бирга, халқаро ўқув дастурини реал клиник интеграция ва битиргандан сўнг аниқ иш жойи билан уйғунлаштирган дипломдан кейинги таълим дастурлари саноқли. САУ дастурни мавжуд тиббий экотизим ичида қурмоқда: АКФА Медлине Университй Ҳоспитал ва Сосиал бй АКФА – қоғоздаги мавҳум ҳамкорлар эмас, балки резидентлар ҳар куни ишлайдиган майдончалардир.
Доктор Асмик Костюнина шундай дейди: «Биздан: “Нима учун айнан оилавий шифокорлик?” деб кўп сўрашади. Жавоб оддий: чунки асосий танқислик айнан шу ерда жамланган. Ўзбекистонга кўпроқ тор мутахассислар эмас, балки клиник фикрлай оладиган, бемор билан комплекс ишлайдиган ва мураккаб ҳолатларда ўзини йўқотиб қўймайдиган кучли бирламчи бўғин шифокорлари керак».
**Қандай ҳужжат топшириш мумкин?**
Резидентура дастурига ҳужжатлар онлайн тарзда топширилади.
**Керакли ҳужжатлар:**
**Ариза топшириш (25-августгача):**
1. Паспорт нусхаси;
2. Бакалавр дипломи ва иловаси;
3. Мотивацион хат (инглиз тилида);
4. Резюме (СВ);
5. Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат (агар мавжуд бўлса).
**Саралашдан сўнг (ўқишга қабул қилинганда, 14 сентябрдан бошлаб):**
6. 086-шаклдаги маълумотнома (тиббий маълумотнома) – барча учун;
7. Психоневрологик диспансер маълумотномаси.
**Қабул комиссияси билан боғланиш:**
+998 71 200-05-22; +998 71 208-12-34
Эмаил | Веб-сайт | Инстаграм | Телеграм
Реклама ҳуқуқи асосида

