Олий маълумотли ҳамширалар иш ҳақига устама оладилар

Олий маълумотли ҳамширалар иш ҳақига устама оладилар
Олий маълумотли ҳамширалар ва тиббий биродарлар ҳар ойлик устама олишни бошлайдилар. Бундай ўзгаришлар ҳақида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Идора матбуот хизматининг хабар беришича, келаси ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат тиббиёт университети Ҳамширалар академияси негизида Илғор тиббий кузатув мактаби очилади. Лойиҳа ҳамширалик иши мактаби дунёда биринчи ўринни эгаллайдиган Пенсильвания университети билан ҳамкорликда амалга оширилади.
«Олий ҳамширалик иши» бакалавриат йўналиши «Олий тиббий кузатув» деб қайта номланади. Бакалавриатга қабул ҳар йили камида 20 фоизга оширилади. Ўқитиш етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги дастурлар асосида ташкил этилиб, таълим жараёнига уларнинг камида 70 фоиз таълим дастурлари жорий этилади.
Бакалавриат битирувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади. Магистратура битирувчиларига эса — МҲЭКМнинг икки баравари миқдорида.

