Лайфстайл

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

Мухлислари орасида “ўзбек Таркани” номи билан танилган хонанда Жўрабек Эсанов ЁуТубеъдаги “Машҳур қилган тарона” кўрсатувига интервю берди. Суҳбат давомида у санъатга қандай кириб келгани, акасига тақлид қилгани сабаб санъатга қизиқиб қолганини ҳамда бугунги шоу-бизнесдаги муаммолар ҳақида фикр билдирди.

**“Асл касбим — режиссёрлик”**

— Аслида режиссёрлик йўналишида таълим олганман. Баъзи пайтларда бўш қолганимда пианино чалиб турардим. Лекин мусиқий таълимим бўлмаган. Хонандаликка кириб келишим талабалик йилларида тасодифан бошланган. Биринчи бор институтимиздаги Наврўз байрамида саҳнага чиқиб қўшиқ айтганман. Ўша кезларда “Умид юлдузлари” деган фестивал ташкил қилинарди. Шу фестивалда қатнашиш учун институтимизга иқтидорли ёшларни излаб келишган. Ректоримиз уларга мени тавсия қилган. Кейин мени чақиртириб, ашула айтиб беришимни сўрашган. Қўшиқни айтиб бўлгач, овоз ёзиш кунини белгилашган. Мана шундай тасодифий тарзда хонандаликка кириб келганман, дейди хонанда.

**“Акам билан яхши чиқишиш учун унга тақлид қилардим”**

— Акам билан ёшимиз орасида катта фарқ бўлгани учун гапларимиз ҳам, қизиқишларимиз ҳам бир-биримизга мос келмасди. Шунинг учун уларга яқин бўлишни истаб, акамга тақлид қила бошладим. Масалан, у магнитафонни ёқиб, ойнага қараб қўшиқ айца, мен ҳам шундай қилардим. Расм чизса, мен ҳам унга ўхшаб чизардим. У мусиқага қизиқиб, гитара чалишни ўрганганида яна унга эргашдим. Шу эргашишлар ортидан санъатга қизиқиб қолганман. Кейинчалик акам гитарачи, мен эса хонанда бўлдик. Оиламизда биздан бошқа санъаткорлар йўқ, дейди у.

**“Турк хонандаси Тарканга тақлид қилган эмишман”**

— Тарканнинг ижодини яхши кўраман. Ёшлигимда, ҳали Ўзбекистон танимаганда уни танирдим. Ўша пайтларда кичик мактаб ўқувчиси эдим.

Хонанда ўз қиёфасининг Тарканга ўхшаб кетиши ҳақида шундай изоҳ берди:

— Расм ёки видеоларда кўз қорачиғим кичкина кўринишини айтишган. Клип олиш жараёнида қорачиқни каттароқ кўрсатиш учун линза тақишга тўғри келган. Линза танлашга борганимда фақат кўк ранглисининг ўлчами менга тўғри келган. Уни кўзимга тақиб кўрганимда сотувчи қиз линза менга ярашганини, бу кўринишда Тарканга ўхшаб қолганимни айтган. Шундан кейин ундан “Тарканга ўхшаш яхшими?”, деб сўраганман. У яхши эканини айтган. Шу тариқа янги имижда клипда суратга тушдим. Шундан сўнг “ўзбек Таркани”, деган иборалар пайдо бўлди. Аммо бу салбий эмас, ижобий маънода айтилгани учун бундан хафа эмасман.

**“Бизнинг давр бошқача эди”**

— Бизнинг даврлар бошқача эди. Ҳозирги шоу-бизнесни унчалик “ҳазм қилолмаяпман”. Бизнинг пайтда санъаткор билан халқ орасида масофа бор эди. Соғинч деган нарса бўларди. Сизни соғиниб туришганда, янги қўшиғингиз чиқарди ва уни тинглаб завқланишарди. Ҳозир эса интернетда кўриб, “уф, яна шуми”, дейдиган бўлишган. Санъаткорлар қаерга боргани, қандай таом егани — ҳаммасини кўрсатишяпти. Мана шундай, ўзини санъаткор деб атайдиганларга раҳмим келади, дейди хонанда.

**“Аввал саҳнада ҳозиргидек ъясаб қўйилганъ қизларни қўйиб қўйишмасди”**

— Бизнинг пайтларда ҳам тўйларда фонограмма бор эди. Лекин у вақтда ўзидан хабари йўқ кимдирлар саҳнада туриб олмасди. Сал бўлса ҳам ўқиган, мусиқани тушунадиганлар бўларди. Ҳозиргидек бошдан оёқ “ясаб қўйилган” қизларни қўйиб қўйишмасди. Ҳозир Инстаграмъда нечи юз минг “просмотр” йиғган видеони нима экан десангиз, оғзига иккита ҳотдог “осиб қўйилган”, орқага пропан “ўрнатилган”лардан бошқа ҳеч нарса йўқ. Ҳамма шунга пул қистирган. Шу билан санъат қаергадир йўқолди. Ғалати ва тушунарсиз замон бўлди, дейди хонанда Жўрабек.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.