Инстаграм: Шоҳрух Хон Ўзбекистонга келадими? Улуғбек Қодиров — “Энг яхши актёр”, Муниса Ризаева ўғлини санъаткор қиладими?

Инстаграм: Шоҳрух Хон Ўзбекистонга келадими? Улуғбек Қодиров — “Энг яхши актёр”, Муниса Ризаева ўғлини санъаткор қиладими?
Mitti.me жамоаси сардори Улуғбек марҳум дўсти Фарҳод Маннопов билан ўтган кунларини эслаб, сурат жойлади.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков бу мавзу бўйича фикр билдирди. “Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон ва таниқли кинорежиссёр Каран Жоҳарни Ўзбекистонга олиб келиш учун музокаралар олиб борилмоқда”, деди у.
Актриса Ситора Фармонова инсон ўзига ишонган ва хотиржам бўлса, ўзини бошқаларга исботлашга эҳтиёж сезмаслиги ҳақида ёзди.
Фото: Инстаграм Актёр Улуғбек Қодиров “Энг яхши эркак актёр” номинацияси ғолиби бўлди. У “Ўзбек арслони” филмидаги роли учун Санкт Петербург шаҳрида ўтказилган Россия ва яқин хориж давлатлари ВИИ Халқаро Лендок кинофестивалида тақдирланди.
Фото: Инстаграм Хонанда Муниса Ризаева ўғли Алекснинг санъат соҳасини танлашига муносабатини айтди. “Ўғлим санъаткор бўлишига қаршиман. Лекин Аллоҳ тақдирига шуни ёзган бўлса, мен ҳеч нарса қилолмайман, фақат она сифатида қўллаб-қувватлашим мумкин”, дейди у.

