Маҳаллий

Обид Ҳакимов таълимни ислоҳ қилиш бўйича ПА раҳбарининг ўринбосари бўлди

Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси Обид Ҳакимов Президент Администрацияси раҳбарининг таълим ислоҳоти бўйича ўринбосари ва ўриндошлик асосида «Янги Ўзбекистон» университети ректори этиб тайинланди. Камолиддин Мардонов иқтисодий сиёсат бўйича янги маслаҳатчи бўлди.

Обид Хакимов таълимни ислоҳ қилиш бўйича Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди

Обид Арзиқулович Хакимов Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўринбосари ва ўриндошлик асосида «Янги Ўзбекистон» университети ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Бунгача — 2025 йил октябрь ойидан бошлаб — у давлат раҳбарининг иқтисодий сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди, ундан аввал эса иқтисодий сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосари — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори бўлган.

Камолиддин Карамиддинович Мардонов илгари Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Бундан аввалроқ, Президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва фан вазирлиги этиб бирлаштирилгани хабар қилинган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.