Маҳаллий

Президент администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан янги тайинловлар амалга оширилди

Бунгача ҳам бир қатор лавозимларда ўзгариш бўлганди

Президент администрацияси раҳбари фармойишлари асосида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан бир қатор лавозимларга тайинловлар амалга оширилди.

Улуғбек Миркамалович Арипов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ҳамда шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимидан озод этилди;

Жамшид Жахонгирович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди;

Атабек Валижанович Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Сардор Алишерович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.