Маҳаллий

ОАВ янгиланган ўзбек алифбосида ишлаши мажбурий қилинади

Бу ҳақда Сенатнинг 19-ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Нодиржон Жонузоқов маълум

ОАВ янгиланган ўзбек алифбосида ишлаши мажбурий қилинади

«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун кучга киргач, оммавий ахборот воситалари янгиланган алифбода иш юритиши мажбурий бўлади. Бу ҳақда Сенатнинг 19-ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Нодиржон Жонузоқов маълум қилди.

Унинг айтишича, янгиланган алифбо расмий иш юритиш ва давлат идораларида ҳам ягона стандарт сифатида қўлланади.

«Қонун кучга киргандан кейин барча оммавий ахборот воситалари тасдиқланган, такомиллаштирилган алифбода иш юритишини қатъий қилиб қўйишни режалаштиряпмиз», – деди Жонузоқов.

Шу билан бирга, фуқаролар шахсий ёзишмаларда ўзлари ўрганган алифбодан фойдаланишда давом этиши мумкин. Мажбурий талаб асосан расмий иш юритиш ва расмий ОАВга тааллуқли бўлади.

Жонузоқовнинг таъкидлашича, янги алифбога ўтиш учун технологик шароитлар ҳам яратилади. Жумладан, клавиатураларга янги ҳарфларни жойлаштириш, матнларни амалдаги кирилл ва лотин ёзувидан янгиланган алифбога автоматик ўгирувчи дастурларни кенг жорий этиш режалаштирилган.

Унинг маълум қилишича, алифбони такомиллаштириш бўйича сўнгги 10 йилда 10 дан ортиқ конференсия ва муҳокамалар ўтказилган, ҳозир қабул қилинаётган вариант эса бешинчи лойиҳа ҳисобланади.

Янги вариантни тайёрлашда рақамли технологияларга мослик, қардош халқлар ва Европа давлатлари алифболари тажрибаси инобатга олинган. Жонузоқовга кўра, янгиланган ҳарфлар жадидлар 100 йил аввал қўллаган алифбо ва 1993-йилда қабул қилинган лотин алифбосидаги шаклларга яқин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.