Иқтисодиёт

Ўзбекистонликлар Хорватияга ишга юборилиши мумкин

Хорватия томони маълумотига кўра, қурилиш соҳасида бошланғич иш ҳақи 1 300–1 400 евро атрофида, тасдиқланган малакага эга мутахассисларда эса юқорироқ бўлиши мумкин.

Ўзбекистонликлар Хорватияга ишга юборилиши мумкин

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмоновнинг Хорватияга сафари доирасида мамлакат Савдо-саноат палатаси (ҲГК), Иш берувчилар ассоциацияси (ҲУП) ва маҳаллий иш берувчилар билан учрашувлар ўтказилди.

Таклиф қилинаётган тартибга кўра, Хорватия иш берувчиларининг кадрлар бўйича эҳтиёжи Миграция агентлигига тақдим этилади, номзодлар эса Ўзбекистонда касб ва тил бўйича тайёрланиб, иш берувчилар иштирокида сараланади.

Давлатлараро механизм орқали танланган номзодлар учун ишлаш ва яшаш рухсатномаларини расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш ҳам режалаштирилмоқда.

Ҳозирча қурилиш, пайвандчилик ва транспорт йўналишларида дастлабки амалий ишларни бошлаш кўзда тутилган.

Номзодлар аввал онлайн суҳбатдан, сўнг хорватиялик иш берувчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида амалий касбий синовдан ўтиши назарда тутилмоқда.

Хорватия томони берган маълумотга кўра, қурилиш соҳасида бошланғич иш ҳақи 1 300–1 400 евро атрофида бўлиб, тасдиқланган малакага эга мутахассисларда бундан юқорироқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, туризм, меҳмонхона-ресторан хизмати, тиббиёт ва савдо соҳаларида ҳам кадрлар талаби юқори экани айтилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.