Иқтисодиёт

Ўзбекистонликлар АҚШда мавсумий ишлаш учун жалб қилиниши мумкин

Ўзбекистон Миграция агентлиги раҳбари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов АҚШнинг Ҳеад Ҳончос компанияси вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди.

Ўзбекистонликлар АҚШда мавсумий ишга жалб қилиниши мумкин

Ўзбекистон Миграция агентлиги раҳбари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов АҚШнинг Ҳеад Ҳончос компанияси вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди.

Учрашувда ўзбекистонликларни АҚШ қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларга тайёрлаш ва ишга жойлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Номзодлар учун тахминан 12 ҳафталик ўқув дастури ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

АҚШлик иш берувчилар дастурни тайёрлаш, номзодларни синовдан ўтказиш ҳамда якуний сертификатлаш жараёнларида қатнашади.

Таъкидланишича, биринчи гуруҳни АҚШдаги баҳорги қишлоқ хўжалиги мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Иш берувчиларнинг аниқ буюртмалари олиниб, танлов мезонлари тасдиқлангач, номзодларни саралаш ва ўқитиш бошланади. Қабул шартлари ҳамда ариза топшириш тартиби Миграция агентлигининг расмий каналларида эълон қилиниши айтилган.

Ариза қабул қилиш бошланганига оид маълумот эса ҳозирча берилмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.