Дунё

Ўзбекистонликлар Хорватияда қурилиш соҳасига ишга таклиф қилинмоқда, маош — 1800 еврогача

Миграция агентлиги Хорватияда қурилиш соҳасида ўзбекистонликлар учун 16 та иш ўрни таклиф қилмоқда. Ғиштчи, пардозлаш устаси, фасад ищиси, қолипчи ва гипсокартон монтажчиси лавозимлари учун ойига 1500−1800 евро маош тўланади. Иш берувчи яшаш, овқатланиш ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди.

Ўзбекистон фуқаролари Хорватияда қурилиш соҳасидаги иш ўринларига таклиф этилмоқда, ойлик маош эса 1800 еврогача етади.

Миграция агентлиги Хорватияда қурилиш йўналишида ишлаш учун ўзбекистонликларни ишга қабул қилмоқда.

Жами 16 та вакансия мавжуд бўлиб, улар қуйидаги лавозимларни қамраб олади.

Ўртача ойлик иш ҳақи 1500−1800 еврони ташкил этади. Иш вақти ойига 176−220 соат. Меҳнат шартномаси 3 йилга тузилади ва уни узайтириш имконияти бор.

Синов муддати 3 ой бўлиб, бу даврда бошланғич иш ҳақи соатига 8 евро этиб белгиланган.

Номзодлар тегишли йўналишда камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим. Малака сертификатининг мавжудлиги афзал ҳисобланади.

Шунингдек, эмлаш сертификати ҳам талаб этилади. Хорватия томонидан бериладиган 18а-шакл мажбурий бўлиб, уни расмийлаштиришда Миграция агентлиги ёрдам беради.

Иш берувчи қуйидаги харажатларни қоплайди:

Номзодлар Ўзбекистондан Хорватиягача авиачипта ҳамда иш визасини расмийлаштириш харажатларини ўз ҳисобидан тўлайди. Виза консуллик ёки виза маркази орқали расмийлаштирилади.

Ишга жойлашгач, виза ва авиачипта харажатлари Миграция агентлиги томонидан компенсация қилинади.

Вакансияларга аризаларни “Хорижда иш” платформаси орқали топшириш мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.