Дунё

Ўзбекистондан Жидда ва Мадинага парвозлар давом этмоқда

Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани фонида Uzbekistan Airways 11 октябрь ҳолатига кўра Тошкент — Жидда — Тошкент ва Тошкент — Мадина — Тошкент йўналишлари бўйича парвозлар жадвал бўйича амалга оширилаётганини тасдиқлади. Авиакомпания минтақадаги вазиятни кузатишда давом этмоқда. Ҳар бир парвоз олдидан мутахассислар долзарб маълумотлар асосида хавф-хатарларни баҳолайди. Компанияда йўловчилар ва экипаж аъзоларининг хавфсизлиги устувор бўлиб қолиши таъкидланди […]

Ўзбекистондан Жидда ва Мадинага парвозлар аввалгидек амалга оширилмоқда

Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани фонида Uzbekistan Airways 11 октябрь ҳолатига кўра Тошкент — Жидда — Тошкент ва Тошкент — Мадина — Тошкент йўналишлари бўйича рейслар жадвал асосида амалга оширилаётганини тасдиқлади.

Авиакомпания минтақадаги вазиятни кузатишда давом этмоқда. Ҳар бир парвоздан олдин мутахассислар долзарб маълумотлар асосида хавфларни баҳоламоқда.

Компанияда таъкидланишича, йўловчилар ва экипажнинг хавфсизлиги парвозларни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилишда асосий омил бўлиб қолмоқда. Жадвал ўзгарган тақдирда, йўловчилар расмий каналлар орқали тезкорлик билан хабардор қилинади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.