Узбекистан Аирвайс самолёти Россия ҳудудига кира олмай Тошкентга қайтди

Узбекистан Аирвайс самолёти Россия ҳудудига кира олмай, Тошкентга қайтди
Тошкентдан Москвага йўл олган ҲЙ603 рейси ортга қайтди. Бу ҳақда Узбекистан Аирвайс матбуот хизмати маълум қилди.
Шунингдек, компаниянинг айрим йўналишларига ўзгартиришлар киритилган. Бунга Россия Федерациясининг баъзи аеропортларида ҳаво кемаларини қабул қилиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилгани сабаб қилиб кўрсатилди.
Тошкент — Москва (Домодедово) йўналишидаги ҲЙ603 рейси қайтиб, Тошкент аеропортига қўнган, Москвадан Тошкентга учадиган рейс эса кечиктирилган. Бундан ташқари, Термиз — Москва (Внууково) йўналишидаги ҲЙ9609 рейси Санкт Петербургдаги захира аеродромига йўналтирилган, Внуково — Андижон (ҲЙ9622) ва Андижон — Внуково (ҲЙ9621) рейслари ҳам кечикиши мумкинлиги билдирилди.
Барча қарорлар амалдаги вазиятдан келиб чиқиб ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинаётгани айтилди.
“Йўловчилардан авиакомпаниянинг расмий ахборот ресурсларидаги янгиланишларни кузатиб боришларини сўраймиз. Қатновларнинг келгусида бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда хабар қилинади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский авиакомпанияларни Россия осмони “хавфли бўлиб бораётгани” ҳақида огоҳлантирганди.

