Тошкентдан Ҳиндистоннинг яна бир шаҳрига тўғридан тўғри рейс очилди
Сентрум Аир авиакомпанияси Тошкент–Ҳайдаробод–Тошкент йўналишида мунтазам парвозларни бошлади. 28-сентабрдан йўлга қўйилган қатновлар ҳафтасига икки марта Аирбус А320нео самолётларида амалга оширилмоқда.

Тошкентдан Ҳиндистоннинг яна бир шаҳрига тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилди
«Дунё» ахборот агентлиги маълумотига кўра, Ҳайдаробод Сентрум Аирънинг Деҳлидан кейинги Ҳиндистондаги иккинчи йўналишига айланди.
Агентлик ушбу янги қатновни Жанубий Ҳиндистон ва Марказий Осиё ўртасидаги илк тўғридан тўғри ҳаво йўналиши сифатида қайд этган.
Янги рейс имкониятларини таништириш мақсадида Ҳайдарободда авиакомпания ва Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳамкорлигида тақдимот ташкил этилган.
Унда дипломатлар, авиакомпания ва аеропорт вакиллари, ишбилармонлар, шунингдек, ишбилармонлик тадбирлари, оилавий ва гуруҳли туризмга ихтисослашган юздан ортиқ туроператор ҳамда сайёҳлик компаниялари қатнашган.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбоев янги рейслар Телангана штати ва Ҳиндистоннинг жанубий ҳудудлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлаган.
Хусусан, рақамли технологиялар, фармацевтика, заргарлик ва туризм соҳаларида алоқаларни ривожлантириш имкониятлари қайд этилган.
Тақдимот чоғида Сентрум Аир вакили парвозлар жадвали ҳамда йўналишда фойдаланиладиган самолётлар ҳақида маълумот берган.
Янги йўналиш Жанубий Ҳиндистон аҳолисига Ўзбекистонга тўғридан тўғри келиш имконини беради.
Шунингдек, йўловчилар Тошкент аеропорти орқали Марказий Осиё, МДҲ, Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларига транзит саёҳат қилиш имкониятига эга бўлиши билдирилган.
Тадбирда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, меҳмонхоналари ва дам олиш масканлари ҳам намойиш этилган. Сўнгги 5–6 йил ичида Ҳиндистондан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқими бир неча баробар ошгани таъкидланган.
ГМР Ҳйдерабад Интернатионал Аирпорт Лтд - ГҲИАЛ вакилларининг айтишича, янги йўналиш бизнес, савдо ва маданий алмашинувларни фаоллаштириши кутилмоқда.

