Маҳаллий

Этиҳад Аирвайс Абу Дабидан Тошкентга парвозларни бошлади

Этиҳад Аирвайс авиакомпанияси Абу Дабидан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди. Узбекистан Аирпорц матбуот хизматининг хабар беришича, авиакомпаниянинг илк рейси 10-август куни Тошкент аеропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Парвозлар ҳар куни Аирбус А320 самолётларида амалга оширилади. Дастлабки рейс Тошкент аеропортига соат 01:35 да қўнди ва авиация анъаналарига кўра, сув аркаси билан кутиб олинди.

Узбекистан Аирпорц вакилининг таъкидлашича, Абу Даби билан йўлга қўйилган ҳар кунлик тўғридан-тўғри авиақатнов икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик ва туризм алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Шунингдек, у йўловчиларга минтақанинг энг йирик авиация хабларидан бири орқали дунёнинг кўплаб йўналишларига қулай транзит имкониятларини тақдим этади.

Этиҳад Аирвайс авиакомпаниясининг Ўзбекистон бозорига кириши мумкинлиги ҳақида илк бор 2022-йилда маълум қилинган эди. 2025-йил июл ойида авиакомпания Абу Дабидан Тошкентга авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштираётгани хабар берилган. Ўша йилнинг октябр ойида Ўзавиация агентлиги Этиҳад Аирвайс авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берган.

2003-йилда ташкил этилган Этиҳад Аирвайс Бирлашган Араб Амирликларининг миллий авиакомпанияси бўлиб, Абу Даби халқаро аеропортида жойлашган. Кенг йўналишлар тармоғига эга бўлган ушбу авиакомпания дунёнинг етакчи авиаташувчиларидан бири сифатида тан олинган. Этиҳад Аирвайс парвозлар хавфсизлиги, хизмат кўрсатиш сифати ва йўловчиларга кўрсатилаётган сервис даражаси бўйича халқаро рейтингларда мунтазам равишда юқори ўринларни эгаллаб келади. Шунингдек, у дунёнинг энг яхши авиаташувчилари қаторидан жой олган ва мустақил Британия Скйтрах агентлигининг 4 юлдузли сифат сертификатига эга.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.