Маҳаллий

Нукусда ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари Қозоғистон ва Туркманистонга экспорт қилинади

Корхонада газоблок ва оҳак ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Газоблок ишлаб чиқариш учун “Нукус” эркин иқтисодий

Нукусда ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари Қозоғистон ва Туркманистонга экспорт қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги “Соалс КС” корхонаси фаолияти билан танишди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 16,3 миллион долларни ташкил этади. Корхонада газоблок ва оҳак ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Газоблок ишлаб чиқариш учун “Нукус” эркин иқтисодий зонасида 4,8 гектар майдон ажратилган.

Оҳак ишлаб чиқариш қувватлари эса Қораўзак туманидаги 4,8 гектар майдонда жойлашган.

Корхона йилига 300 минг куб метр газоблок ва 165 минг тонна оҳак ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бу ички бозорга замонавий қурилиш материаллари етказиб бериш билан бирга экспортни ҳам йўлга қўйиш имконини беради. Маҳсулотларни Қозоғистон ва Туркманистонга экспорт қилиш режалаштирилган.

Ишлаб чиқаришда ишлатилаётган хомашёнинг 96 фоизи маҳаллий манбалардан олинади. Хусусан, кварс қуми, семент ва гипс мамлакатимиздаги корхоналар томонидан етказиб берилмоқда. Бу маҳсулот таннархини камайтириш ва таъминот барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Корхонада тайёрланаётган газоблоклар енгиллиги, иссиқликни сақлаш ва товуш изолясияси хусусиятлари билан ажралиб туради. Улар оддий пишиқ ғиштга қараганда 3-4 баробар енгил бўлиб, қурилиш харажатларини қисқартиришга хизмат қилади.

Бугунги кунда корхонада 200 нафар маҳаллий аҳоли меҳнат қилмоқда. Корхона томонидан ҳозиргача умумий қиймати 200 миллион доллар бўлган 5 та йирик лойиҳа ишга туширилган. Яна 40 миллион долларлик 4 та янги лойиҳа бўйича қурилиш ишлари давом этмоқда.

Маҳсулот таннархини пасайтириш билан бирга сифатини юқори даражада сақлаш, ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт имкониятларини кенгайтириш, ходимлар малакасини мунтазам ошириб бориш муҳимлиги таъкидланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.