«Нефтчи» Элит Осиё Чемпионлар лигасида илк ўйинини ўтказди
Учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди.

«Нефтчи» Элит Осиё Чемпионлар лигасида илк учрашувини ўтказди
Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси Элит Осиё Чемпионлар лигасидаги илк ғалабасини қўлга киритди.
Элит Осиё Чемпионлар лигаси 1-туридан жой олган «Нефтчи» – «Эйр Форс» баҳси якунига етди. Учрашув жуда кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Ўйин тақдирини 83-дақиқада урилган ягона гол ҳал қилди.
«Нефтчи» – «Эйр Форс» 1:0
Гол: 1:0 – 83, Зоран Марушич (Коффи Франк Куао).
Эслатиб ўтамиз, Осиёдаги халқаро мусобақаларда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳам иштирок этади.

