Роналду Тошкентга, Бензема Фарғонага келади: Элит ОЧЛ мусобақасига қуръа ташланди

Роналду Тошкентга, Бензема Фарғонага келади: Элит ОЧЛ мусобақасига қуръа ташланди
Куала-Лумпурда, Осиё футбол конфедерациясининг бош қароргоҳида Элит Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Бу йилги мусобақада 24 та эмас, балки 32 та жамоа иштирок этади. Ўзбекистон шарафини "Нефтчи" ва "Пахтакор" клублари ҳимоя қилади. Ҳар бир жамоа 8 тадан ўйин ўтказади: 4 та учрашув ўз майдонида, қолган 4 та ўйин эса сафарда бўлади.
"Нефтчи"нинг рақиблари қуйидагилар:
Уйда:
"Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони)
"Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Ал-Иттиҳод" (Саудия Арабистони)
"Эйр-Форс" (Ироқ)
Сафарда:
"Истиқлол" (Эрон)
"Ан-Насср" (Саудия Арабистони)
"Ал-Қодисия" (Саудия Арабистони)
"Трактор" (Эрон)
"Пахтакор"нинг рақиблари қуйидагилар:
Уйда:
"Истиқлол" (Эрон)
"Ан-Насср" (Саудия Арабистони)
"Трактор" (Эрон)
"Ал-Қодисия" (Саудия Арабистони)
Сафарда:
"Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони)
"Эйр-Форс" (Ироқ)
"Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Ал-Иттиҳод" (Саудия Арабистони)

