Элит ОЧЛ. “Пахтакор” “Ал-Ҳуссайн” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб гуруҳ босқичига йўл олди

Элит ОЧЛ: "Пахтакор" "Ал-Ҳуссайн"ни йирик ҳисобда маг'луб этиб, гуруҳ босқичига чиқди
"Пахтакор" ва Иорданиянинг "Ал-Ҳуссайн" жамоалари о'ртасидаги Элит Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учрашуви якунланди. Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бо'либ о'тган баҳсда "шерлар" 3:0 ҳисобида г'алаба қозониб, мусобақанинг гуруҳ босқичига ё'лланма олди.
О'йиннинг 7-дақиқасида Достонбек Ҳамдамов ҳисобни очди. 30-дақиқада Ҳамдамов дубл қайд этиб, жамоасининг иккинчи голини киритди. 52-дақиқада "Пахтакор"нинг ироқлик ярим ҳимоячиси Башар Ресан гол уриб, ҳисобни 3:0 ко'ринишига келтирди. Учрашув якунига қадар ҳисоб о'згармади.
Шундай қилиб, "Пахтакор" Элит Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қо'лга киритди. Янги мавсумда "Нефтчи" ва "Пахтакор" қит'анинг энг нуфузли клублар турнирида О'збекистон шарафини ҳимоя қилади.
Элит Осиё Чемпионлар Лигаси
О'тиш босқичи
"Пахтакор" — "Ал-Ҳуссайн" 3:0
Голлар: 1:0 — Ҳамдамов (7), 2:0 — Ҳамдамов (30), 3:0 — Ресан (52)

