«Нефтчи» Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирокини ғалаба билан бошлади
Ўзбекистон чемпиони 1-турда Ироқнинг «Ал-Қувва Ал-Жавия» клубини кичик ҳисобда мағлуб этди.

«Нефтчи» Осиё Чемпионлар Лигасидаги юришини ғалаба билан бошлади
ОФК Элит Осиё Чемпионлар Лигасида асосий босқич баҳслари старт олди.
Ўзбекистон чемпиони «Нефтчи» ўз майдонида Ироқнинг «Ал-Қувва Ал-Жавия» жамоасини қабул қилди.
Учрашувда мезбонлар устунликни қўлга олди, бироқ рақиб дарвозаси фақат бир бор ишғол қилинди. Ғалаба голида легионерлар муҳим рол ўйнади. 83-дақиқада ивуарлик Коффи Коуао тўпни чап қанотдан жарима майдонига узатганида, сербиялик Зоран Марушич бош билан аниқ зарба берди.
«Нефтчи» кейинги ўйинини 12-октабр куни сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубига қарши ўтказади.
«Нефтчи» (Ўзбекистон) - «Ал-Қувва Ал-Жавия» (Ироқ) 1:0
Гол: Зоран Марушич (83)
Бош ҳакам: Одил Ал-Нақбий (БАА)
«Нефтчи»: Ботирали Эргашев, Боян Сигер, Икром Алибоев, Аброр Исмоилов (Билолхон Тошмирзаев 46), Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Стипе Перица (Хуршид Ғиёсов, 72), Алишер Одилов, Ян Сассе (Зоран Марушич, 56), Фарруҳ Сайфиев, Коффи Коуао, Франсиско Журани
«Ал-Қувва Ал-Жавия»: Муҳаммад Межбел, Руслан Ал-Дарражий, Муслим Ал-Ҳамаданий, Саид Аҳмад, Моҳанад Ал-Жебур, Алҳарис Ал-Саид (Мужтаба Сувайдий, 63), Муҳаммад Алғадаб (Ҳайсам Жуиний, 83), Аббос Ҳасан, Саад Абдуламир, Твисила Кисинда (Мурод Субе, 63), Али Саад Жаббор (Мозес Оркума, 72)
Огоҳлантиришлар: Стипе Перица (59), Саид Аҳмад (59), Муслим Ал-Ҳамаданий (63), Билолхон Тошмирзаев (81)

