Дунё

“НАТОдаги аксарият давлатлар Россия ракеталари ҳужумини қайтара олмайди” — Латвия президенти

“НАТОдаги аксарият давлатлар Россия ракеталари ҳужумини қайтара олмайди” — Латвия президенти

Агар Россиянинг Украинага қарши уруши ташқарига ёйилса, НАТОга аъзо давлатларнинг аксарияти Россия ракеталари зарбасини қайтаришга қодир бўлмайди.

Президент дронлардан фойдаланиш технологиялари “яшин тезлигида” ривожланаётганини таъкидлади. Шу боис Европанинг ҳаво урушига тайёргарлик бўйича ҳозирги чоралар 2027-йил ўрталарига келиб эскириб қолиши мумкинлигини айтди.

“Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, дронлардан ҳимояланиш воситалари, ракетага қарши мудофаа жиддий муаммоларга дуч келаётганини кўриб турибмиз. Келинг, очиқчасига айтамиз: Украина ҳам, бутун Европа ва НАТО ҳам шунга дуч келмоқда, Агар Россия ушбу ҳудудга бир нечта ракета учиришга қарор қилса, ўйлайманки, бу кўплаб давлатлар учун бугун жиддий синов бўлади”, деди Ринкевичс.

Латвия президенти сўзларига кўра, Россия қишни Украинадаги фронтда олдинга силжиш учун ишлатиб, Ғарб давлатларининг Киевни қўллаб-қувватлашига путур етказиш учун барча зарур чораларни кўради.

“Гап қўпорувчилик, киберҳужумлар, дронлар ва ракеталар билан боғлиқ ҳодисалар ҳақида кетмоқда, улар ёрдамида Москва Европанинг қатъиятини синаб кўрмоқда. Мен оддий ҳарбий босқинни истисно қилган бўлардим, лекин бошқа вариантлар ҳақида гап кетганда жуда ҳушёр бўлишимиз керак”, деди у.

Аввалроқ Полша бош вазири Доналд Туск Россиянинг НАТО мамлакатларига зарба бериш хавфи ҳақида огоҳлантирганди. У разведка маълумотларига таянган ҳолда, Москва дронлар ва ракеталар ёрдамида гибрид ҳужумлар режалаштираётганини айтган.

“НАТОнинг шарқий қанотидаги бир ёки бир нечта давлатлар ҳудудига дронлар ёки бошқа турдаги ракеталар учиб кириши, ҳатто вайронагарчиликлар келтириб чиқариши хавфи мавжуд”, деган эди Туск.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.