Дунё

НАТО Россия ичкарисига зарба беришни муҳокама қилмоқда — ВСЖ

Алянс ҳарбий қўмондонлиги тарихда илк бор ўтказилган симпозиумда Россия тажовузининг олдини олиш стратегиясини қайта кўриб чиқди. Янги режада мудофаа нафақат чегарани қўриқлашни, балки душман ҳудудидаги ҳарбий ва саноат обьектларига аниқ зарба беришни ҳам ўз ичига олади.

**НАТО Россия ҳудудига зарба бериш вариантларини кўриб чиқмоқда — ВСЖ**

Украина ва Яқин Шарқдаги урушлар НАТОнинг стратегик ёндашувини ўзгартирмоқда. Алянс Россия ҳужумига жавобан мамлакат ичкарисига зарба бериш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Тҳе Валл Стреет Жоурнал ёзди.

Июн ойида НАТО қўмондонлиги тарихда илк бор Дееп Стрике (Чуқур зарба) симпозиумини ўтказди. Тадбир АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Алексус Гринкевич раҳбарлигида бўлиб ўтди. Унда НАТО ҳудудини ҳимоя қилиш учун фақат чегара эмас, балки Россия ичидаги ҳарбий базалар ва саноат обьектларига ҳам зарба бериш масаласи кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, НАТО мудофаа кучлари аввал биринчи тўлқинни тўхтатади, сўнгра душман тизимини яксон қилади.

“Биз қарши ишлаётган барча ҳарбий тизимни ва уни қўллаб-қувватлайдиган ҳар қандай обьектни йўқ қиламиз”, деди Гринкевич.

АҚШ Томаҳавк ва Атасмс ракета тизимларини модернизация қилмоқда. Европа давлатлари ҳам Сторм Шадов, Ссалп ва Таурус қанотли ракеталари захирасини кўпайтиришга киришди. Олтита Европа давлатида 48 та янги арзон қанотли ракета лойиҳаси эълон қилинган.

Ҳарбий мутахассислар чуқур зарбалар юзлаб километр масофани қамраб олишини айтмоқда. Бу ракета ва дронлар ёрдамида Россия ичкарисидаги авиабазалар, ҳарбий лагерлар ва энергетика обьектларини йўқ қилишни англатади.

Украина аллақачон Россия ичидаги ҳарбий ва иқтисодий обьектларга зарба бермоқда. Мамлакат бунинг учун ўзида ишлаб чиқарилган Фламинго ракеталари ва дронлардан фойдаланмоқда. Украинанинг НАТОдаги элчиси Алёна Гетманчук ҳаво ҳужумидан мудофаа етарли эмаслигини билдирди.

“Ҳаво ҳужумидан мудофаа — оғриқ қолдирувчи дори кабидир. У аломатларни енгиллаштиради, лекин оғриқ манбасига уриш керак”, деди Гетманчук.

Полша генерали Иренуш Новак ҳам урушда жавоб зарбаси бериш муҳимлигини таъкидлади.

“Сигнал шундай бўлиши керак: аҳмоқлик қилманг, акс ҳолда жазолаймиз. Лекин бунинг учун бизда реал имконият бўлиши керак”, деди Новак.

Ҳарбий раҳбарлар бу стратегияни қўллаб-қувватламоқда. Бироқ айрим сиёсатчилар Россия ичкарисига зарба бериш қароридан қайтиши мумкин. Германия Мудофаа вазирлигининг собиқ мулозими Нико Ланге ҳарбий режа ва сиёсатчилар фикри ўртасида тафовут борлигини айтди.

Тарих ва ҳозирги урушлар шуни кўрсатдики, узоқ муддатли можароларда аниқ зарба берувчи қуроллар захираси етарли бўлиши шарт. НАТО қўмондонлиги душманни тийиб туриш учун бу имкониятларни тезроқ шакллантиришни режалаштирмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.