Маҳаллий

Намангандан Ҳиндистонга тилла олиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

Улар 1,1 млрд сўмлик олтинни яширишда ўзларининг ички органларидан «жонли контейнер» сифатида фойдаланган.

Намангандан Ҳиндистонга тилла олиб чиқмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Наманганда 1,1 млрд сўмлик олтиннинг Ҳиндистонга ноқонуний олиб кетилишига чек қўйилди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Наманган аеропортида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир чоғида «Наманган – Деҳли» йўналиши бўйича Ҳиндистонга жўнаб кетмоқчи бўлган Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 5 нафар фуқаро махсус текширувдан ўтказилди.

Текширув натижасида улар ўз ички органларидан «жонли контейнер» сифатида фойдаланиб, жами оғирлиги 555 гр бўлган қуйма олтин бўлаклари ҳамда 200 гр заргарлик буюмларини яширин тарзда хорижга олиб чиқмоқчи бўлгани аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қимматбаҳо металларнинг умумий тахминий қиймати 1,1 млрд сўмни ташкил этади. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.