Наманганда ички ишлар ходимига 3 минг доллар пора таклиф қилган фуқаро ушланди

Наманганда ички ишлар ходимига 3 минг доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилди.
Наманган вилоятида бир фуқаро ўзига нисбатан йиғилган ҳужжатларни тергов органларига юбормаслик ҳамда банк томонидан блокланган маблағларни ечиб бериш эвазига ички ишлар ходимига 3 минг доллар пора таклиф қилган вақтда ушланган.
Давлатобод туманида яшовчи фуқаронинг аризаси асосида ўтказилган терговга қадар текширувда 2002-йилда туғилган шахсга тегишли банк пластик картасидаги пуллар бошқа тадбиркорнинг банк картасига ўтказилгани аниқланган.
Шунингдек, МЧЖ раҳбарига тегишли иПҳоне 15 Про Мах ва Галахй А34 5Г телефонлари текширилганда, уларда “МобКеш” иловаси ўрнатилгани, ундаги бошқа шахс профилида 40 млн 615 минг сўмлик лимит ва 4 млрд 991 млн сўмлик транзаксиялар тарихи мавжудлиги аниқланган.
Шундан сўнг, фуқаро ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни тергов органларига юбормаслик, қонуний чора кўрмаслик ва банк томонидан блокланган маблағларни блокдан чиқариш эвазига ички ишлар ходимига 3 минг доллар таклиф қилган.
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Наманган шаҳридаги кўчалардан бирида маёр S.ga 3 минг доллар бераётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Навоийда ЙПХ инспекторига баённомани “ҳал қилиб бериш” ва юк машинасини жарима майдонидан чиқариш эвазига 1000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди. Шунингдек, Навоийда маст ҳайдовчининг отаси ҳужжатларни судга юбормаслик ва автомобилни жарима майдонидан чиқариш учун ЙПХ ходимига 1000 доллар пора таклиф қилгани ҳақида ҳам маълумот берилганди.

