Дунё

Мексикадаги фестивалда мушаклар портлаши ортидан камида 10 киши ҳалок бўлди (видео)

Мексикадаги фестивалда мушаклар портлаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди (видео)

Мексиканинг Мехико штатидаги Санта-Мария-Канчесда қишлоғида 5-сентябр куни бўлиб ўтган фестивалда мушаклар портлаши натижасида камида 10 киши вафот этди, яна 60 дан ортиқ одам тан жароҳати олди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда байрам иштирокчилари ичидан мушаклар отилиб турган сомон ҳўкиз шаклини кўтариб юргани кўринади. АФП хабарига кўра, бу байрам маҳаллий маросимнинг бир қисми бўлган.

Ҳўкиздан отилаётган мушаклар қишлоқ черковидаги мушаклар сақланадиган катта омборга ўт кетишига сабаб бўлган. Портлашдан сўнг деворлар қулаб тушган ва шаҳар майдонида ёнғин чиққан. Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, одамлар қулаган девор қолдиқлари остида қолиб кетган.

Қўшни Атлакомулко муниципалитети епархияси икки нафар роҳиб жароҳат олганини, бироқ уларнинг ҳаёти хавф остида эмаслигини билдирди.

“Ҳалок бўлганлар, уларнинг оилалари ва яқинлари, шунингдек, жароҳат олганлар ҳамда бугун қайғу ва хавотирни бошдан кечираётган барча инсонлар учун биргаликда ибодат қиламиз”, дейилади епархиянинг ижтимоий тармоқлардаги баёнотида.

Мексика Бош прокуратураси портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмаганини ва тергов бошланганини маълум қилди. Мексикада аввал ҳам мушаклар билан боғлиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Масалан, 2018-йил июл ойида Тултепек шаҳридаги мушак фабрикасида юз берган портлашда 24 киши ҳалок бўлган эди. Ундан икки йил олдин эса шу шаҳардаги бозорда мушак портлаши ортидан 42 киши ҳаётдан кўз юмганди.

Мушаклар АҚШ мустақиллиги куни муносабати билан отилган, самолётда 60 га яқин одам бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.