Мексикада машҳур қўшиқчининг бутун оиласи қириб ташланди
Терговчилар қотилликнинг асосий назарияси сифатида шериклар ўртасидаги молиявий можарони кўриб чиқмоқдалар.

Мексикада машҳур қўшиқчининг бутун оиласи қириб ташланди
Мехико шаҳар прокуратураси Самило Септимо инди-рок гуруҳининг мусиқачиси Жонатан Мелендес вафоти ҳақида маълум қилди. Унинг ҳомиладор рафиқаси, уч ёшли қизи, энагаси ва ити ҳам ўлдирилган.
СНН хабарига кўра, полиция аллақачон икки гумонланувчини қўлга олган, улардан бири мусиқачининг дўсти ва бизнес шериги ҳисобланади.
Қотиллик 2-сентябр кечаси Мехико штатининг Зона Эсмералда маҳалласида юз берган. Қўшнилар қичқириқлар ва ўқ овозларини эшитиб, полицияга мурожаат қилишган. Полиция жиноят жойида тўрт кишининг жасадини ва ўқ теккан итни топди. Мелендес оиласининг олти ёшли ўғли ҳам квартирада тирик, жароҳациз ҳолатда топилган. Жиноятчилар кузатув камералари ёрдамида аниқланган. 3-сентябр куни мусиқачининг дўсти ва бизнес шериги, Мелендес билан бирга мулкка эгалик қилган ва уни Аирбнб орқали ижарага берган Диего Себастиан ҳибсга олинган. Иккинчи гумонланувчи Герардо Н. бўлиб, полиция Диего Себастианнинг қотиллик режасини амалга оширишига ёрдам берган деб ҳисоблайди.
Терговчилар қотилликнинг асосий эҳтимоли сифатида шериклар ўртасидаги молиявий можаро устида ишламоқда. Бу тахминни қотилликдан бир неча соат олдин Жонатан Мелендес яқин дўстларидан бирини бизнес шериги билан оғир учрашув бўлиши ҳақида огоҳлантиргани ва агар у узоқ вақт жавоб бермаса, полицияга мурожаат қилишни сўрагани ҳам кучайтиради. Ҳозирча иккала эркак ҳам кўрсатма беришдан бош тортган. Мексика мусиқа ҳамжамияти ва Самило Септимо гуруҳи аъзолари жабрланувчининг оила аъзолари ва дўстларига ҳамдардлик билдиришди.

