Маҳаллий

Махсус комиссия томонидан ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида тегишли кўрсатмалар берилди

Атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда. Хусусан, 30-октябрдан 31-октябрга ўтар кечаси Тошкент

Махсус комиссия атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди. Ҳаво сифати ушбу комиссия томонидан доимий равишда назорат қилинмоқда. Хусусан, 30-октябрдан 31-октябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида ҳаво сифати ёмонлашди.

Кечки пайтда ҳаво сифати Халқаро ҳаво сифати индекси (АҚИ) бўйича “сезгир гуруҳлар учун носоғлом”, соат 21:00 дан кейин эса “носоғлом” даражада қайд этилди. Миллий ҳаво сифати индекси бўйича шаҳар ўртача кўрсаткичи ПМ2.5 бўйича “сариқ”, ПМ10 бўйича эса “зарғалдоқ” даражада бўлди.

Ҳаво сифатининг ёмонлашувига ҳароратнинг пасайиши, кучли ҳарорат инверсияси, жуда кучсиз шамол ҳамда ҳаво массаларининг шаҳар атрофида узоқ вақт сақланиб қолиши сабаб бўлди. Бу ҳолатлар маҳаллий ташламалар ва ПМ заррачаларининг тарқалишини чеклаб, уларнинг ер юзасига яқин қатламда тўпланишига шароит яратди.

Шунингдек, тунги вақтда “Экологик мониторинг миллий маркази” ДМ мутахассислари томонидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Олмазор, Чилонзор, Миробод, Яшнобод, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларида ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ва Чирчиқ шаҳри атмосфера ҳавоси ҳолати бўйича инструментал ўлчовлар ўтказилди. Кузатувларда ҳаво сифати ПМ2.5 бўйича “носоғлом”, айрим нуқталарда эса “жуда носоғлом” тоифага мос келди.

Прогнозларга кўра, бугун, 31-октябр куни Тошкент шаҳрида ҳаво сифати Халқаро АҚИ бўйича “носоғлом”, миллий индекс бўйича эса “сариқ” даражада бўлиши кутилмоқда. Махсус комиссия кўрсатмаси асосида ҳокимликларга атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида фаввораларнинг мунтазам ишлашини таъминлаш ҳамда кўча ва йўл бўйларини ювиш ишларини тизимли равишда олиб бориш топширилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.