Маҳаллий

Тошкентда ҳаво сифати «носоғлом» даражага етди

29-октябрдан 30-октябрга ўтар кечаси пойтахтда ҳаво ифлосланиши кучайгани маълум қилинди

Тошкентда ҳаво сифати «носоғлом» даражага чиқди

29-октябрдан 30-октябрга ўтар кечаси пойтахтда ҳаво ифлосланиши кучайди. Айрим кузатув нуқталарида халқаро ҳаво сифати индекси бўйича «жуда носоғлом» кўрсаткичлар қайд этилди.

Экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус комиссия Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифатини узлуксиз кузатиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, кечки пайтларда халқаро ҳаво сифати индекси (АҚИ) бўйича ҳолат асосан «сезгир гуруҳлар учун носоғлом» даражада бўлган. Ярим тундан сўнг эса кўрсаткич «носоғлом» тоифага ўтган. Айрим кузатув нуқталарида «жуда носоғлом» даража ҳам қайд этилган.

Миллий ҳаво сифати индекси бўйича шаҳарнинг ўртача кўрсаткичи ПМ2.5 заррачалари учун «сариқ», ПМ10 заррачалари учун эса «зарғалдоқ» даражада бўлган.

Мутахассислар ҳаво сифатининг ёмонлашувини ҳароратнинг пасайиши, шамолнинг жуда кучсизлиги ва кучли ҳарорат инверсияси билан изоҳламоқда. Бундай шароитда атмосферанинг қуйи қатламларида ҳаво алмашинуви чекланади. Натижада ПМ заррачалари ва маҳаллий манбалардан чиқадиган ифлослантирувчи моддалар ерга яқин қатламда тўпланиб қолади.

«Метеосат» сунъий йўлдоши тасвирларида Тошкент ва унинг атрофида сезиларли чанг ўчоқлари кузатилмаган. Шу боис ҳаво ифлосланиши асосан маҳаллий манбалар ва ноқулай метеорологик шароитлар таъсирида шаклланган.

«Экологик мониторинг миллий маркази» давлат муассасаси мутахассислари Юнусобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Миробод ва Янгиҳаёт туманларида атмосфера ҳавосини инструментал ўлчовдан ўтказди.

Кузатувларда ПМ2.5 заррачалари миқдори асосан «носоғлом» тоифага мос келган. Мутахассислар прогнозига кўра, 30-октябр куни Тошкентда ҳаво сифати халқаро АҚИ индекси бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса асосан «сариқ» даражада бўлиши кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.