Маҳаллий

21-октабрга ўтар кечаси Тошкент ҳавосида яна ўзгариш кузатилади

21-октабрга ўтар кечаси Тошкентда ҳарорат инверсияси ва кучсиз шамол сабабли ҳаво таркибида ПМ2,5 ҳамда ПМ10 зарралари миқдори ортиши кутилмоқда. Оқибатда тунда ва тонгда ҳаво сифати ъсезгир гуруҳлар учун ноқулайъ даражага тушиб, эрталаб инверсия заифлашиши билан яна яхшиланиши прогноз қилинмоқда.

21-октабрга ўтар кечаси Тошкент ҳавосида яна ўзгариш бўлиши кутилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабарига кўра, 21-октабрга ўтар кечаси Тошкент ҳавосида яна ўзгариш кузатилади.

Қайд этилишича, 20-октабр куни Тошкент шаҳрида ҳаво сифати халқаро АҚИ бўйича “ўртача” — “сезгир гуруҳлар учун ноқулай” даражада бўлган.

Прогнозларга кўра, кечқурун атмосфера таркибидаги ПМ2,5 ва ПМ10 заррачалари миқдори ошиб, тунда ва тонгда ҳаво сифати халқаро индекс бўйича “сезгир гуруҳлар учун ноқулай”, миллий индекс бўйича эса “сариқ” даражада бўлиши кутилмоқда.

“Тунда ҳаво ҳароратининг +9 даража атрофида пасайиши, кучсиз шамол ва кучли ҳарорат инверсияси ҳаво алмашинувини чеклайди. Натижада ифлослантирувчи моддалар ер юзасига яқин қатламда тўпланиши мумкин”, — дейди қўмита.

21-октабр эрталаб инверсия заифлашиши билан ҳаво сифати аста-секин яхшиланиб, халқаро АҚИ бўйича “ўртача” даражага қайтиши прогноз қилинмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.