Маҳаллий

Эртага Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда. Хусусан, 31 октябрдан 1 ноябрга

Эртага Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

Айни пайтда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан узлуксиз назорат қилинмоқда. Хусусан, 31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида ҳаво сифати ёмонлашиши эҳтимоли бор.

Прогнозларга кўра, кечки, тунги ва эрталабки соатларда ҳаво сифати Халқаро ҳаво сифати индекси (АҚИ) бўйича “носоғлом”, миллий ҳаво сифати индекси бўйича эса “зарғалдоқ” даражада бўлиши кутилмоқда.

Тунда ҳаво ҳароратининг пасайиши, кучсиз шамол ва ҳарорат инверсияси атмосферанинг қуйи қатламларида ҳаво алмашинувини чеклайди. Бу ҳолат маҳаллий ва қўшни ҳудудларда шаклланган ташламаларнинг тарқалишини секинлаштириб, ПМ заррачаларининг ер юзасига яқин қатламда тўпланиб қолишига шароит яратиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳароратининг ошиши ва вертикал ҳаво алмашинувининг яхшиланиши ҳисобига инверсия кучсизланиб, ҳаво сифати аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.