Марс çанги инсон миясигаçа етиб бориşи мумкин
НАСАънинг Персеверансе марсоходи маълумотлари Марсдаги çангнинг айрим зарраçалари öпкага çуқур кириşи ва қонга öтиşи мумкин бöлган даражада майда эканини кöрсатди. Öта майда зарраçаларнинг мияга етиб бориş эҳтимоли ҳам хавотир уйğотмоқда. Бироқ бу тадқиқотда Марс çангининг инсон организмига таъсири бевосита текşирилмаган.

Марс чанги инсон миясигача етиб бориши мумкин
Марс чанги сайёра юзасининг деярли барча ҳудудларида учрайди. У тоғ жинсларининг емирилиши натижасида пайдо бўлади, шамол билан кўчади ва чанг бўронлари вақтида атмосферага кўтарилади.
Бу чанг ҳозирнинг ўзидаёқ Қизил сайёрада ишлаётган қурилмалар учун муаммо туғдиради. У қуёш панеллари ва датчиклар устига ўтириб қолади. Келажакда эса астронавтларнинг скафандрлари, тадқиқот базалари жиҳозлари ва яшаш модулларига ҳам тушиши мумкин.
Персеверансе 2021-йилдан буён Езеро кратери ҳудудини ўрганмоқда. У қадимий тоғ жинсларини текширади, ўтмишда ҳаёт учун қулай шароитлар мавжуд бўлганини кўрсатувчи белгиларни излайди ва кейинчалик Ерга олиб келиш эҳтимоли учун намуналар тўплайди.
Марсоходда материалларнинг кимёвий таркибини аниқлайдиган ПИХЛ рентген асбоби ўрнатилган. Унинг калибровка нишонларида тефлон ва базалт шишаси намуналари бор. Бошқа бир асбоб — ШЕРЛОСънинг калибровка қисмига эса скафандрлар учун мўлжалланган материаллар, жумладан, тефлон ва мустаҳкам Вестран матоси жойлаштирилган.
Скотт Ван Боммел бощилигидаги халқаро тадқиқотчилар гуруҳи ана шу юзаларда чанг қандай тўпланганини таҳлил қилди. Олимлар рентген ўлчовлари ва ҳисоблаш модели ёрдамида заррачаларнинг таркиби ҳамда ўлчамларини баҳолади.
Ҳисоб-китобларга кўра, ПИХЛънинг тефлонли калибровка нишонидаги чанг заррачаларининг ўртача ўлчами тахминан 1400 нанометрни, базалт шишаси устидагиларники эса атиги 140 нанометрни ташкил этган. Скафандр материаллари намуналарида бу кўрсаткич Вестран матоси учун 2100 нанометр, тефлон учун эса 300 нанометр деб баҳоланган.
Бу рақамлар алоҳида чанг заррачаларини бевосита суратга олиш орқали олинмаган. Олимлар уларни юзада тўпланган қатлам қалинлиги асосида ҳисоблаб чиққан. Шу боис айрим заррачалар амалда бундан ҳам майдароқ бўлиши мумкин.
Таҳлил чанг таркибида кремний, темир ва олтингугурт бирикмалари борлигини, шунингдек, у фосфорга бойиганини кўрсатган. Энг майда заррачалар электр зарядлари таъсирида юзаларга ёпишиб қолиши мумкин. Матода эса толаларнинг ўзаро тўқилиши уларни ушлаб туради. Натижада чанг марсоход ҳаракатланганида ва тебранганида ҳам материаллардан тўлиқ ажралмайди.
Келажакдаги астронавтлар учун бу икки хил муаммони келтириб чиқаради. Аввало, сайёра юзасида ишлаб қайтган одамнинг скафандрига ёпишган чанг яшаш модули ичига кириши мумкин. Ҳавога аралашган ўта майда заррачалар эса нафас йўлларининг табиий ҳимоя тўсиқларидан ўтиб кетиши эҳтимолига эга.

