Дунё

Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёда музликлар қисқариб бормоқда — тадқиқот

Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) тадқиқотчилари Марказий Осиёда сув захиралари ҳамда музликлар массаси камайиб бораётганини маълум қилди.

Олимлар сўнгги беш йилдаги кўрсаткичларни таҳлил қилиб, уларни 1991-йилдан 2020-йилгача бўлган маълумотлар билан солиштирди. Мутахассислар баҳосига кўра, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Афғонистондаги сув омборларига сув кириб келиши сезиларли даражада камайган.

Марказий Осиё дунёда дарё оқими меъёрдан паст ёки сезиларли даражада паст бўлган ҳудудлар қаторига кирди. Айниқса, асосий дарё тизимлари — Амударё ва Сирдарёни ўз ичига олган Орол денгизи ҳавзасидаги вазият оғир.

Олимларни музликларнинг ҳолати, айниқса, ташвишга солмоқда. Марказий Осиёдаги тоғ музликлари тўпланаётган музга нисбатан кўпроқ муз йўқотмоқда. Минтақа кузатувлар тарихидаги энг кўп муз йўқотган учта ҳудуддан бири ҳисобланади.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2023-йилдан 2025-йилгача бўлган даврда дунё бўйича музликларнинг умумий йўқотилиши тахминан 1400 гигатонна сувни ташкил этган. Сўнгги беш йилда тоғ музликлари денгиз сатҳидан юқоридаги муз массасининг 6,2 фоизини йўқотди. Ваҳоланки, Марказий Осиё дарёлари ҳавзасидаги оқимнинг ярмидан кўпи қор ва музлардан ҳосил бўлади.

Аввалроқ Қирғизистон 50 йил ичида ўрмонларининг қарийб 90 фоизини йўқотгани ҳақида хабар берилганди. Таъкидланишича, дарахтзорларнинг кескин қисқариши сел, кўчки ва сув ресурслари муаммосини кучайтирган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.