Спорт

“Манчестер Сити” Хулиан Алваресни ортга қайтармоқчи — Марса

“Манчестер Сити” Хулиан Алваресни қайтариш ниятида – Марса

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ёзги трансфер ойнаси якунланишига қадар “Атлетико” ҳужумчиси Хулиан Алваресни ижарага олиш бўйича музокараларни бошлади. Марса нашрининг хабар беришича, Энсо Мареска бощилигидаги жамоа Омар Мармуш ва Савинёнинг кетиши натижасида ҳужум чизиғида юзага келган бўшлиқни 26 ёшли аргентиналик футболчи билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

Дастлабки мулоқотлар ҳозирча жиддий музокараларга айланмади. Бунга Мадрид клубининг қатъий талаби сабаб бўлмоқда. “Атлетико” раҳбарияти Алварес учун 150 миллион евро тўланишини ёки унинг ўрнига муносиб ҳужумчи берилишини талаб қилмоқда. Ўз навбатида, “Манчестер Сити” бу нархни тушириш мақсадида футболчини кейинчалик мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи. Агар испанлар ушбу таклифни рад эца, “шаҳарликлар” трансфердан бутунлай воз кечади.

Айни пайтда Алвареснинг ўзи жамоадан алоҳида шуғулланмоқда. У кетма-кет учта умумий машғулотни ўтказиб юборган. Футболчи айни вақтда “Барселона”га ўтиши имконсиз эканини тушуниб етган бўлиб, унинг олдида фақат иккита вариант қолди: Мадридда қолиш ёки Англияга қайтиш.

Мадридликлар устози Диего Симеоне эса ҳужумчини Испания чемпионати доирасидаги “Севиля”га қарши ўйин қайдномасига киритмади. Мураббийнинг таъкидлашича, трансфер бозори ёпилгач, у футболчи билан яна гаплашиб кўради ва уни асосий жамоа муҳитига қайтаришга ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Алварес 2022-йилдан 2024-йилга қадар “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилган. У “шаҳарликлар” сафида жами 103 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол ва 19 та ассист муаллифига айланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.