Спорт

“Арсенал” Алварес трансферини амалга оширишга яқин турибди — АС

“Арсенал” Хулиан Алваресни сотиб олишга яқин турибди — АС

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши мумкин. АС нашрининг хабар беришича, Лондоннинг “Арсенал” клуби аргентиналик футболчининг трансфери бўйича узоқ вақтдан бери иш олиб бормоқда.

Алвареснинг ўзи Испанияда қолишни ва айниқса “Барселона”га ўтишни истаса-да, ушбу жамоага ўтишдаги қийинчиликлар туфайли Англияга қайтиш таклифини кўриб чиқишга қарши эмас. Маълумотларга кўра, “Арсенал” бош мураббийи Микел Артета ва клуб раҳбарияти футболчи билан бевосита алоқада бўлган.

Манбанинг таъкидлашича, лондонликларнинг спорт лойиҳаси Алваресга маъқул келмоқда. Бироқ, Буюк Британиядаги виза чекловлари ва бюрократик тўсиқлар ушбу трансферга жиддий тўсқинлик қилиши мумкин, чунки қатъий қоидалар футболчининг оила аъзолари ва дўстларининг Англияга бориб-келишини қийинлаштиради.

Маълумот учун, Алварес 2025/26-йилги мавсумда “Атлетико” сафида барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урган ва 9 та голли узатмани амалга оширган. Аргентиналик ҳужумчи терма жамоа билан 2022-йилги Жаҳон чемпионати, 2022-йилги Финалиссима ҳамда 2021 ва 2024-йиллардаги Америка Кубогида ғолиб чиққан.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.