Дунё

Макка вилоятида навбатдаги дрон уриб туширилди

Саудия Арабистони йеменлик ҳусийлар муқаддас шаҳар томон яна бир дрон учирганини маълум қилди. Ҳусийлар айбловларни рад этмоқда.

Макка яқинида навбатдаги дрон уриб туширилди

Саудия Арабистони 30 октябрь куни яманлик ҳусийлар Макка шаҳри йўналишида учирган дронни тутиб олганини маълум қилди. Жавоб тариқасида ҳусийлар бепилотчи учоқни муқаддас шаҳар томон йўналтирмаганликларини билдиришди.

Араб коалицияси вакили Турки ал-Малкининг айтишича, дрон Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи ҳусийларга тегишли бўлган. Бундан олдин коалиция қироллик ғарбида қанотли ракетани ҳам тутиб олган эди.

Ҳусийлар вакили Яҳё Сариа ўз баёнотида Маккага қарши ҳеч қандай операциялар ўтказилмаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, гуруҳ фақат Саудия Арабистонининг нефть объектлари ва ҳарбий базаларига зарбалар бермоқда.

Бу Макка томон дрон учирилгани ҳақидаги биринчи ҳолат эмас. Сентябрь ойида ҳам шаҳарга йўналтирилган бепилотчи учоқ уриб туширилган эди. Қироллик аппарат ҳусийларга тегишли эканини билдирган, бироқ Яман гуруҳи бу маълумотларни ҳам рад этган эди. Турки ал-Малки ўша ҳодисани 2017 йил июль ойида баллистик ракета учирилганидан кейин Маккага ҳужум қилишга бўлган иккинчи уриниш деб атаган. Ушбу воқеалардан сўнг бир қатор мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон муқаддас шаҳарга қилинган ҳужумларни кескин қоралаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.