Дунё

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Яман ҳусийлари 19-сентабр куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги «нозик» обьектларга ракета ва дронлар билан ҳужум қилганини айтди. Эълондан бир неча соат аввал шаҳарнинг бош аеропорти – «Шоҳ Холид» яқинида олов ва улкан тутун устуни кўзга ташланганди.

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ракета ва дронлар билан зарба берди

Яман ҳусийлари 19-сентабр куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги «нозик» обьектларга ракета ва дронлар билан ҳужум қилганини маълум қилди. Ҳусийлар Ар-Риёдда айнан қайси обьектлар нишонга олинганини очиқламади. Бу баёнотдан бир неча соат олдин шаҳарнинг асосий аеропорти — «Шоҳ Холид» яқинида олов ва улкан тутун устуни кўринган эди.

АФП журналисти кузатувига кўра, ўт ўчирувчилар Шоҳ Холид аеропорти ёнидаги омборда «Арамсо» логотипи туширилган систернадаги ёнғинни ўчирган. Бироқ Саудия расмийлари зарар миқёси ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермади. ФлигҳтРадар24 аеропортда кўплаб рейслар бекор қилингани ва кечиктирилганини билдирди. Кейинроқ ҳаракат аста-секин тикланган.

Шунингдек, ҳусийлар Қизил денгиз бўйидаги Янбу шаҳрида жойлашган «Арамсо» обьектига ҳам ҳужум қилганини айтди. Уларнинг таъкидлашича, бу операция Яман пойтахти Санода амалга оширилган ҳаво ҳужумига жавобан уюштирилган.

Ҳусийларга кўра, Саудия сўнгги бир ҳафта ичида улар назоратидаги ҳудудларга қарийб 300 та, жумладан сўнгги суткада 26 та зарба берган.

Саудия Арабистони бощилигидаги ҳарбий коалиция шанба тонгида ҳаво мудофааси кучлари ҳусийлар Ар-Риёдга учирган ракетани йўқ қилганини маълум қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.