Лайфстайл

«Маҳсулдорлик культи: нима учун дам олганимиз учун айбдорлик ҳис қиламиз ва эрта ёшдан толиқиш (выгорание) қаердан пайдо бўлади?»

Бизнинг давримизда ҳамма бизга ривожланишимиз, янги кўникмаларни эгаллашимиз, олдимизга мақсадлар қўйишимиз ва уларга эришишимиз кераклигини уқтиради. Ҳатто ҳордиқни ҳам одамлар фойда билан ўтказишга ҳаракат қилишади, масалан: китоб ўқиш, ривожлантирувчи роликни кўриш ёки ўз-зини ривожлантириш билан шуғулланиш. Секин-аста шууримиз дам олиш ёки ҳеч нарса қилмаслик — бу ёмон нарса, деб ўйлай бошлайди. Ҳатто […] пайдо бўлади

«Маҳсулдорлик культи: нега биз дам олиш учун ўзимизни айбдор ҳис қиламиз ва эрта ёшдан ўзини тугатиш (выгорание) қаердан пайдо бўлади?»

Бизнинг давримизда бизга доимо ривожланишимиз, янги кўникмаларни эгаллашимиз, олдимизга мақсадлар қўйиб, уларга эришишимиз кераклигини уқтиришади. Ҳатто дам олишни ҳам одамлар фойда билан ўтказишга ҳаракат қилишади: масалан, китоб ўқиш, ривожлантирувчи ролик томоша қилиш ёки ўз-ўзини ривожлантириш билан шуғулланиш. Оҳиста-секин шуур остимиз дам олиш ёки ҳаракатсизликни ёмон нарса деб ўйлай бошлайди. Худди ниманидир ўтказиб юбораётгандек ва бу ҳаётда ҳеч нарсага улгурмаётгандек туйғу пайдо бўлади. Лекин нега биз ўзимизга бир оз ҳордиқ чиқаришга ижозат берганимизда айбдорликни ҳис қила бошлаймиз?

Мен бу муаммо ҳали болаликдан бошланади деб ҳисоблайман. Бола мактабга чиққанида, ундан аллақачон яхши баҳолар ва ўзлаштириш, намунали хулқ-атвор ҳамда катта муваффақиятлар кутишади. Ота-оналар фарзандларининг ақлли, одобли бўлишини ва келажакда катта мақсадларга эришишини хоҳлашади. Бир томондан, бу яхши, чунки ота-оналар ўз фарзандига энг яхши нарсаларни тилайди. Бошқа томондан эса, улар бу шунчаки бола эканлигини унутишади: у ҳам чарчаши, дарҳол эплай олмаслиги, хатоларга йўл қўйиши мумкин. Масалан, агар ўқувчи беш баҳо олса, уни мақташади, уч баҳо олганида эса, уни бошқалар билан солиштиришни ва бошқалар ундан кўра муваффақиятлироқ эканини ҳамда у етарлича яхши эмаслигини айтишни бошлашади. Натижада бола уни фақат яхши натижа учун қадрлашади деб ўйлай бошлайди. Ва у ҳар доим ақлли, қобилиятли ва мақтовга лойиқлигини исботлашга тушади. Вақт ўтиши билан бу муваффақиятсизликдан қўрқишга айланиши мумкин. Инсон арзимас хато сабабли ҳам ташвишлана бошлайди ва атрофдагиларнинг ишончини оқлолмасликдан қўрқади. Мактабдан сўнг кўпчилик университетга киради, у ерда янада кўпроқ мажбуриятлар ва ташвишлар бошланади. Синовларни топшириш, имтиҳонларга тайёрланиш, барча фанлардан яхши ўзлаштириш ва шу билан бирга ўқишни битиргач ким бўлишинг ҳақида ўйлаш керак бўлади. Ва баъзида бир дақиқани ҳам бой бериш мумкин эмасдек туюлади, чунки муҳим имкониятларни ўтказиб юборишинг мумкиндек туюлаверади.

Маҳсулдорликка бўлган муносабатимизга ижтимоий тармоқлар ҳам катта таъсир кўрсатади. Ҳар куни биз ўз гўзал ҳаётини кўрсатаётган одамларни кўрамиз: кимдир ўз бизнесини очади, кимдир бутун дунё бўйлаб саёҳат қилади, кимдир энг нуфузли университетга ўқишга кирган. Бўлакнинг муваффақиятига қараганда, беихтиёр ўзингни бошқалар билан солиштира бошлайсан.

Атрофдаги ҳамма катта муваффақиятларга эришаётгандек, сен эса бир жойда депсиниб тургандек туюлади. Лекин биз ижтимоий тармоқлар инсон ҳаётининг фақат муайян бир қисмини кўрсатишини, биз танганинг фақат бир томонини кўришимизни унутамиз. Ҳеч ким ўз кўз ёшларини, чарчоғини, муваффақиятсизликларини жойламайди, шунинг учун ўз ҳаётингизни инстаграмдаги тўқиб чиқарилган расм билан солиштирмаслик керак.

Албатта, бу ўз мақсадингиздан воз кечишингиз ва ўз устинггизда ишлашни тўхтатишингиз кераклигини англатмайди. Аксинча, ривожланиш инсон учун жуда муҳим: янги кўникмаларни ўрганиш, янги нарсаларни тадқиқ қилиш ва ўз дунёқарашини кенгайтириш. Лекин ҳамма нарсада чегара бўлиши керак ва инсон ўзини мажбурлаб мукаммал бўлишга ҳамда имконсиз нарсаларга эришишга уринмаслиги лозим.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.