Дунё

МАГАТЕ Эроннинг Пикакс тоғида ядровий фаоллик борлигини тасдиқлади

МАГАТЕ Эроннинг Пикакс тоғида ядровий фаоллик борлигини тасдиқлади

БМТнинг Атом энергетикаси бўйича агентлиги (МАГАТЕ) Эроннинг Пикакс тоғида қурилиш ишлари кетаётганини билдирди. Мазкур ҳудуд ядровий фаолият олиб бориладиган жой сифатида қаралади ва жуда яхши қўриқланган ҳудуд ҳисобланади.

МАГАТЕ маълумотига кўра, туннел мажмуаси ичида ҳали ҳеч қандай текширув ўтказилмаган. Шунга қарамай, масофадан олинган тасвирлар Теҳроннинг асосий уранни бойитиш заводидан жанубда жойлашган бу ҳудудда янги ҳаракатлар борлигини кўрсатмоқда.

Бу ҳақда МАГАТЕ бош директори Рафаел Мариано Гросси 10-сентябр куни Блоомберғга берган интервюсида гапирди. АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам ўтган ҳафта давомида камида икки бор ушбу ҳудудга жамоатчилик эътиборини қаратган эди.

“Бу қурилиш майдончаси атрофида ҳаракатланиш борлигидан далолат берувчи айрим белгилар мавжуд. Лекин ҳудудда қандай фаолият олиб борилаётгани ҳақида бизда аниқ маълумотлар йўқ”, деди Гросси.

Инсректорлар 2025-йил июнида Исроил ва АҚШ Эроннинг йирик ядровий обьектларига ҳужум қилганидан бери Эроннинг уран захиралари ҳолати ва жойлашувини текшира олмаган.

“Биз Пикаксда бироз фаолликни пайқадик. Мен Эронга айёрлик қилмасликни маслаҳат берган бўлардим. Чунки биз уларга жуда қаттиқ зарба беришимизга тўғри келади”, деди Трамп 9-сентябр куни.

Теҳрондан 220 километр жанубда, Загрос тоғларида жойлашган Пикакс ҳудудидаги фаолият олти йил муқаддам саботажчилар Эроннинг сентрифуга сехига ҳужум қилганидан кейин бошланган эди.

“Улар ўшанда ъБиз ҳаммасини туннеллар ичига, тоғ бағрига жойлаштирамизъ, дейишган эди. Бу жой ҳужумлардан ҳимояланган ва ўтиб бўлмайдиган бўлиши керак эди”, деди Гросси.

Исроил ва АҚШ Эроннинг сентрифуга дастурини тугатишини ва уранни бойитишни тўхтатишини истайди. Сентрифугалар уран изотопларини ажратадиган ҳамда электр энергияси ёки қурол учун ядро ёнилғисини ишлаб чиқаришда муҳим ҳисобланган тез айланувчи машиналардир.

БМТ томонидан 9-сентябр куни Эронга қарши қабул қилинган қоралаш резолюцияси Эрон ядровий обьектларига янги ҳарбий зарбалар бериш имкониятини очиши мумкин. Трамп Эрон билан урушга киришишнинг сабаби Теҳроннинг ядро қуроли яратишига йўл қўймаслик эканини бир неча бор таъкидлаган.

Эрон шу ҳафтада тарқатилган алоҳида дипломатик нотасида Ғарб мамлакатларини МАГАТЕни уруш қуролига айлантирмаслик ҳақида огоҳлантирди.

“Исроил режими ва АҚШнинг Эронга қарши тажовузи ҳужжат қабул қилинганидан бир неча соат ўтиб содир бўлди. Бу ушбу ташаббускорларнинг яширин режалари борлигига ёрқин далилдир”, деб ёзади Эроннинг МАГАТЕдаги элчиси 11 саҳифалик ҳужжатда.

У дипломатларни ноқонуний ҳужумларни қоралашга чақирди.

Гросси кўплаб мамлакатлар ядро қуролига эга бўлиш ва ундан фойдаланиш масаласини қайта кўриб чиқаётганидан хавотирда эканини айтди.

“Бу ҳолат дунёда урушлар кўпайгани билан боғлиқ. Ядро қуролларининг тарқалиши жуда даҳшатли ҳолат бўларди”, деди у.

Таъкидланишича, Теҳрон захирадаги компонентлар ва ерости мажмуаларидан фойдаланиб ракеталар ишлаб чиқармоқда. Пентагон раҳбари февралдаги ҳужумлар натижасида Эроннинг ракета дастури “йўқ қилингани”ни айтганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.