Литва Алишер Усмановнинг молиявий активларини музлатиб қўйди
Литва ҳукумати россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг молиявий активларини музлатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қарор вазирлар маҳкамаси йиғилишида маъқулланди, деб хабар беради ТАСС. Литва ҳукумати аввалроқ Усмоновни мамлакатда номақбул шахс деб эълон қилган ва унга 2027 йил охиригача киришни тақиқлаган эди. Вильнюс миллий санкцияларни миллий хавфсизлик ва жамоат тартибига таҳдидлар билан изоҳлади. Ҳукумат тадбиркорнинг айнан қайси активлари музлатилиши кераклигига аниқлик киритмади.

Литва Алишер Усмановнинг молиявий активларини музлатиб қўйди
Литва ҳукумати россиялик тадбиркор Алишер Усмановнинг молиявий активларини музлатиб қўйишга қарор қилди. Ушбу қарор вазирлар кабинети йиғилишида маъқулланди, деб хабар беради ТАСС.
Олдинроқ Литва ҳукумати Усмановни мамлакатда номақбул шахс деб эълон қилган ва унинг киришини 2027 йил охиригача тақиқлаган эди. Вильнюс миллий санкциялар жорий этилишини миллий хавфсизлик ва жамоат тартибига таҳдидлар билан изоҳлади.
Ҳукумат тадбиркорнинг айнан қайси активлари музлатилишига аниқлик киритмади.

