Маҳаллий

Лицензиялаш бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар ҳам рағбатлантирилади

Лицензиялаш бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар ҳам рағбатлантирилади

Ўзбекистонда лицензиялаш тартиб-таомилларига оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган фуқаролар пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Ҳукумат қарори билан бу тартиб тасдиқланди.

Қўшимча маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Юқоридаги маълумотлар ҳақиқийлиги тасдиқланмаса ёки мазкур ҳуқуқбузарлик ҳақида аввал хабар берилган бўлса, ҳуқуқбузарлик ҳақидаги хабар кўриб чиқилмайди.

Хабар СМС хабарнома шаклида юборилади.

Хабардор қилувчи томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилгани юзасидан берилган хабарлар ваколатли орган томонидан 10 иш куни давомида кўриб чиқилади.

Хабардор қилувчи тақдим этган маълумотлар ўз тасдиғини топса ҳамда берилган хабарга асосан ваколатли орган ёки суднинг жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори асосида айбдор шахсдан жарима ундирилган тақдирда, хабардор қилувчи ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Бу пул мукофотини олиш ихтиёрий бўлиб, хабардор қилувчининг банк картасига (ҳисобварағига) ўтказиб берилади.

Ҳуқуқбузардан ундирилган жарималар ҳисобидан хабардор қилувчига пул мукофоти тўланганидан сўнг қолган маблағ қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади.

Ушбу қарор 2026-йил 8-декабрдан бошлаб кучга киради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.