Маҳаллий

Тадбиркорлик субъектларининг лицензияланадиган бозорларга кириши соддалаштирилди

Тадбиркорлар учун «Бизнесга лицензиясиз кириш» режими жорий этилади. Унинг доирасида айрим фаолият турларини лицензиясиз ёки рухсатномасиз вақтинча амалга ошириш мумкин бўлади. Шунингдек, архивда сақлаш қоидалари янгиланди: электрон ва нодавлат архивлар ташкил этилиши назарда тутилган.

Тадбиркорлик субьектларининг лицензияланадиган бозорларга кириши соддалаштирилди.

2026-йил 13-августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонун билан айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу ҳужжат архив фаолиятидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга ҳамда хўжалик юритувчи субьектларнинг лицензия ёки рухсатнома талаб қиладиган фаолият турлари бўйича бозорга киришини енгиллаштиришга қаратилган.

Хусусан, "Бизнесга лицензиясиз кириш" махсус режими доирасида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олишнинг ўзига хос жиҳатлари белгиланди. Мазкур режим доирасида талабгор махсус электрон тизим ёки Ягона портал орқали ваколатли органни бепул хабардор қилган ҳолда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олмасдан фаолият юритиши мумкин. Режимнинг амал қилиш муддати 3 ойни ташкил этади ва бу муддат давомида талабгор муайян фаолиятни лицензиясиз ёки рухсат берувчи ҳужжациз амалга оширганлиги учун жавобгарликка тортилмайди.

Талабгор "Бизнесга лицензиясиз кириш" махсус режимининг амал қилиш муддати давомида:

"Архив иши тўғрисида"ги қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, электрон ва нодавлат архивларни яратиш тартиби белгиланди. Электрон архивларга қўйиладиган ўзига хос талаблар:

Шунингдек, Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатларини, қолаверса, давлат мулки бўлмаган бошқа архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун нодавлат архивларни ташкил этиш имконияти жорий этилмоқда. Бунда Адлия вазирлигининг архив иши соҳасидаги ваколатлари ҳам аниқ белгилаб берилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ махфий ҳужжатлар 30 йил сақланиши белгиланди.

Шахсий таркибга оид ҳужжатларни сақлаш муддатлари ҳам белгиланди. Жумладан:

Бундан ташқари, Оила кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, болага миллий анъаналарга мувофиқ отасининг ёки ота ёхуд она тарафдан бобосининг исми фамилия қилиб берилиши мумкинлиги белгиланди. Илгари Кодексда отанинг исмини фамилия сифатида бериш назарда тутилмаган эди.

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2026-йил 14-августдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.