Куçли Эл-Нино эҳтимоли 83 фоиз: сунъий йöлдоşлар нимани кöрсатди?
Сунъий йöлдоş кузатувларига кöра, 2026-йилги Эл-Нино Тинç океанида иссиқ сувнинг тақсимланиşи жиҳатидан 1997–1998-йиллардаги куçли ҳодисага öхşамоқда. АҚŞ Миллий океан ва атмосфера тадқиқотлари боşқармаси - НОАА прогнозига кöра, 2027-йилнинг дастлабки уç ойида Эл-Нинонинг куçли ёки жуда куçли бöлиş эҳтимоли 83 фоизни таşкил этади.

**Куçли Эл-Нино эҳтимоли 83 фоиз: сунъий йöлдоşлар нимани кöрсатди?**
Эл-Нино тахминан ҳар икки–етти йилда бир қайталанувчи табиий иқлим сиклининг қисми бўлиб, Тинç океанининг экваториал ҳудудларида сув ҳароратининг ошиши билан боғлиқ.
Унинг 1997–1998 ва 2015–2016-йиллардаги айниқса кучли босқичлари дунёнинг турли минтақаларида об-ҳавога жиддий таъсир кўрсатган. Натижалар Индонезия ва Амазонка ҳавзасидаги ўрмон ёнғинлари, Африка жанубида қурғоқчилик сабаб ҳосилнинг камайиши, Жанубий Калифорнияда эса кучли ёғингарчилик ва сув тошқинларида намоён бўлган.
Янги таққослашда Тинç океани юзаси баландлигининг ўртача кўрсаткичлардан оғиши ўрганилган. Хариталар 1997-йил 13-октабр ва 2026-йил 12-октабр ҳолатини кўрсатади.
Биринчи даврга оид маълумотлар ТОПЕХ/Посеидон, иккинчиси эса Сентинел-6 Мичаел Фреилич сунъий йўлдошидан олинган. Уларни НАСА Реактив ҳаракат лабораторияси олимлари қайта ишлаган.
Океан юзаси баландлиги иссиқлик қаерда тўпланаётганини кузатишга ёрдам беради: сув исинганда кенгаяди. Шу сабаб экваториал Тинç океанининг марказий ва шарқий қисмларида сув сатҳининг меъёрдан кўтарилиши Эл-Нино билан боғлиқ иссиқлик тўпланишини кўрсатиши мумкин.
Хариталарда қизил ранг сув сатҳи ўртачадан юқори, оқ ранг меъёрда, кўк ранг эса паст бўлган ҳудудларни билдиради. Қисқа муддатли табиий ҳодисаларни аниқроқ кўриш учун маълумотлардан мавсумий сикллар ва узоқ муддатли тенденсиялар таъсири чиқариб ташланган.
Одатда пассат шамоллари илиқ сувни Тинç океанининг ғарбий қисмига суриб боради. Шамоллар сусайганда эса бу сув шарққа силжий бошлайди. Океан ва атмосфера ўртасидаги ўзаро таъсир натижасида шамоллар янада заифлашиб, марказий ва шарқий ҳудудларда иссиқ сув тўпланиши кучаяди.
Нашрда келтирилишича, 2026-йилги Эл-Нино 1997–1998-йиллардаги ҳодисага нисбатан тезроқ ривожланган. Октабрга келиб эса иккала даврда ўхшаш манзара кузатилган: океаннинг ғарбида сув сатҳи пасайган, шарқида кўтарилган, илиқ сув массалари Жанубий Америка соҳилларигача етиб борган.
2015–2016-йиллардаги кучли Эл-Нино эса бошқачароқ кечган. Ўша пайтда экватор бўйлаб илиқ сувлар Жанубий Америка соҳилларига ҳозиргидек даражада етиб бормаган. Бу ёғингарчиликнинг ҳудудий тақсимланишида ҳам фарқларга олиб келган.
НОААнинг 2026-йил 8-октабрдаги прогнози келаси йил бошида кучли Эл-Нино эҳтимоли юқори эканини кўрсаца-да, бу муайян ҳудудларда албатта тошқин ёки қурғоқчилик бўлади, дегани эмас.

