Спорт

Криштиану Роналду Португалия миллий жамоаси йиғинини тарк этиши сабабларини очиқлади

Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду миллий жамоадаги вазият юзасидан баёнот берди.

Криштиану Роналду Португалия миллий жамоаси йиғинини нега тарк этганини тушунтирди

Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду терма жамоадаги вазият юзасидан фикр билдирди. Унинг айтишича, Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш берган ваъдаларини бажармаган.

Маълумот учун, 41 ёшли футболчи бош мураббий уни 27-сентабр куни Норвегияга қарши Миллатлар лигаси учрашувида майдонга туширмаганидан сўнг терма жамоа йиғинини тарк этганди. Шундан кейин ҳужумчи миллий жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида хабарлар тарқалган.

«Норвегиядаги ўйин куни тушлик пайтида мураббий ёрдамчиси жамоа овқатланаётган столга келиб, бош мураббий мен билан гаплашмоқчи эканини айтди.

Мураббийнинг 30 дақиқа ўйнашга тайёрмисиз, деган саволи мен учун мутлақо кутилмаган бўлди. Мен бутун эътиборимни тикланишга қаратгандим, одатдагидек жамоадошларим билан мулоқотда эдим ва ўша куни майдонга тушмайман, деб ўйлагандим. Бунга ҳеч қандай эътирозим йўқ эди.

Бу илтимос менинг тикланиш ва машғулот режамга кирмаган эди. Чунки мен фақат 4-санада «Драгау» стадионида ўйнашни режалаштиргандим. Аммо, албатта, рози бўлдим. У менга тайёр туришимни, чунки 30 дақиқа ўйнашимни айтди. Қолганини ҳамма билади. Танаффусдан кейин чигал ёзиш машқларини бажардим. Дақиқалар ўтиб борарди, аммо мени ҳеч ким чақирмасди.

Мураббий менга берган ваъдасини бузди.

Ўйин охирида фақат жамоамиз ғалаба қозонишини ва ёлғиз қолишни хоҳладим. Мухлислар олдига бориб, улар билан саломлашмадим. Бу хатога фақат ўзим жавобгарман. Бундай қилмаслигим керак эди.

Орадан 48 соат ўтгач, мен, мураббий ва Симау Коутиню («Ан-Наср» спорт директори) ўртасида суҳбат бўлди. Чунки августдаги суҳбатларимизда ҳам айнан у қатнашган эди. Бу жиддий ва жуда очиқ суҳбат бўлди. Ҳеч нарсани яширмай гаплашдик.

Вазиятга нуқта қўйишнинг ягона йўли борлигига келишдик: мураббий Симау Коутиню иштирокида менга айтган гапларини матбуот анжуманида ҳам такрорлаши керак эди.

Келишув оддий эди. Мураббий матбуот анжуманини шу мавзудан бошлаб, ҳақиқатни айтиш орқали масалани ёпишга ҳаракат қилиши лозим эди.

У мен ҳеч қачон ҳатто бир неча дақиқага бўлса ҳам майдонга туширишни сўрамаганимни, йиғиндаги иштироким бўйича режани бошқа биров эмас, айнан ўзи таклиф қилганини айтиши керак эди. Шунингдек, агар охир-оқибат мени майдонга туширмоқчи бўлмаган бўлса, чигал ёзиш машқларига чиқаргани хато бўлганини тан олиши лозим эди. Яна худди шундай ҳолат такрорланса, бундай қилмаслигини ҳам айтиши керак эди.»

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.