Манба: Роналду терма жамоага 1000-голини уриш учун қайтади
Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида расмий ўйинларда 979 та гол урган. Португалия миллий

Манба: Роналду терма жамоага 1000-голини уриш учун қайтади
Португалия терма жамоасининг ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду келаси йили миллий жамоага қайтиши мумкин. У бундан аввал бош мураббий Жорже Жезуш билан келишмовчилик сабаб терма жамоадан кетган эди.
«У Португалия терма жамоасидаги сўнгги голини уришни жуда хоҳлайди. Менимча, у мавсум охирида Португалия сафида 1000-голини уриш учун қайтади».
Роналду бу мавсумда «Ал-Наср» таркибида бемалол 15-20 та гол уриши мумкин, бироқ у аввало терма жамоа сафида натижа кўрсатишни жуда истайди. Ва мен ҳануз бу амалга ошади, деб ўйлайман.
Ҳозирча, менимча, Криштианунинг лагери ва Жезушнинг лагери ўртасида алоқалар йўлга қўйилмоқда. Португалия футбол федерацияси Криштиануга жуда қизиқмоқда, чунки у катта шов-шув уйғотди ва менимча, Криштиану келаси йил охирида терма жамоа билан ўйин учун қайтиб келади», деди Перейра.
Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида расмий ўйинларда 979 та гол урган. У Португалия миллий жамоаси билан Европа чемпиони бўлган, шунингдек, икки марта Миллатлар лигасида ғолиб чиққан.

