Косонсой ҳокими öринбосари уйига қуёş панели öрнатиş уçун 65 млн сöм олганида уşланди
Наманган вилоятида Косонсой тумани ҳокимининг öринбосари тадбиркордан öз хонадонига қуёş панеллари öрнатиş уçун 65 млн сöм олган вақтида уşланди. ДХХ хабарига кöра, у тадбиркорга ижарага берилган ерни боşқа şахсга олиб бериş билан таҳдид қилган.

Косонсой ҳокими ўринбосари уйига қуёш панели ўрнатиш учун 65 млн сўм олганида ушланди
Хабарда айтилишича, ҳоким ўринбосари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, маҳаллий тадбиркордан ўзининг яшаш хонадонига 20 кВт қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган. Акс ҳолда, ҳокимлик томонидан тадбиркорга ижара асосида берилган ер майдонини бошқа тадбиркорга олиб бериш билан қўрқитган.
Мансабдор қуёш панелларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатлари учун 65 млн сўмни ўз хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

